Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Исроил халқининг Худоси — Эгамиз, Сен адолатлисан. Шунга қарамай, шу кунгача Сен бизни асраб келдинг. Сенинг олдингда туришга ҳақимиз йўқ, лекин мана, айбларимиз билан олдингда турибмиз.” Ўғриларнинг чодирида ҳам тинчлик ҳукмрон, Худонинг ғазабини келтирадиганлар ҳам хавф–хатарсиз юрибди. Гўё улар «гаҳ» деса, Худо қўлига қўнади! Қани энди, Қодир Худо билан гаплаша олсам! Худога ўз даъвоимни билдиришни хоҳлайман. Нима учун фосиқларнинг умрлари узилмай, давом этаверади? Нега улар кекса ёшга етадилар? Нега нуфузи ошиб бораверади? Фарзандлари ўсиб, ўз ўрнини топганини кўради, Невараларини ҳам кўришга муяссар бўлади. Уйлари хавф–хатарсиз бўлади, Худонинг таёғи уларнинг бошига тушмайди. Буқалари ҳеч бир қийинчиликсиз кўпаяверади, Сигирлари болалайди, ҳеч қачон боласи тушиб қолмайди. Фосиқларнинг болалари қўзиларга ўхшаб сакрайдилар, Фарзандлари ўйнаб–кулиб юраверадилар. Доира ва лира садосига қўшиқ куйлайдилар, Най садосига ўйин–кулги қиладилар. Умрлари фаровонликда ўтади, Ўликлар диёрига тинчгина кетадилар. Худога шундай дейдилар: «Бизни тинч қўй! Сенинг йўлларингни билишни хоҳламаймиз. Қодир Худо ким бўлибдики, Унга хизмат қилсак, Унга илтижо қилсак, бизга нима фойда тегарди?!» Фосиқнинг яшнаётганини кўрганимда, Такаббурларга ҳасад қилдим. Улар оғриқ нималигини билмайдилар, Таналари соппа–соғ, бақувват. Бошқалардай улар дард тортмайдилар, Бошқалардай улар азоб чекмайдилар. Киборлик уларнинг бўйнидаги маржон бўлади, Зўравонликни улар либос қилиб кийиб олган. Уларнинг кўзларини ёғ босиб қолган, Хаёлларида аҳмоқона ниятлар тўлиб–тошган. Такаббурлар масхаралаб, хусумат билан гапиради, Мағрурланиб, зулм билан таҳдид қилади. Фосиқлар оғизлари билан осмонга даъво қилади, Тиллари билан ер юзини мулк қилиб олади. Шу боис ҳар ким уларга юз буради, Уларнинг сўзларини сув каби ичади. Яна улар шундай дейдилар: “Худо қандай қилиб била олади?! Худойи Таоло нимани ҳам биларди?!” Фосиқлар ана шунақа! Доимо беташвиш бойлик орттиради. Гарчи фосиқлар майса каби униб чиқса ҳам, Бадкирдорлар гуллаб–яшнаса ҳам, Улар то абад йўқ бўлади. Овчи қафасни қушларга тўлдиргандай, Улар уйларини ҳийлага тўлдирдилар. Шу туфайли кучайиб, давлат орттирдилар, Семириб, ялтираб кетдилар. Қабиҳ ишларининг чек–чегараси йўқ. Улар етимни оқлашга ҳаракат қилмайди, Йўқсилнинг ҳақини ҳимоя этмайди. Эй Сарвари Олам, Сен адолат билан ҳукм қиласан, Инсоннинг юрагини, хаёлларини синайсан. Душманларимдан ўч олганингни кўрай, Даъвоимни Ўзинг ҳал қил! Мен бу шаҳарнинг бойликларини, бор нарсасини, қимматбаҳо буюмларини, Яҳудо шоҳларининг хазиналарини душманнинг қўлига бераман. Улар шаҳарни талон–тарож қилишади. Барча бойликларини Бобилга олиб кетишади. Аммо Сен, эй Эгам, мен билан биргасан, Сен баҳодир жангчига ўхшайсан. Мени қувғин қилганлар қоқилиб тушади, Улар мендан устун келолмайди. Иснодга қолади, муваффақиятга эришолмайди. Улар то абад доғда қолади, Шармандагарчилиги ҳеч қачон унутилмайди. Сенинг кўзларинг шу қадар покизаки, Сен ёвузликка қараб туролмайсан. Ҳақсизликка чидай олмайсан. Ҳайронман, қандай қилиб бу маккор одамларга чидаб юрибсан?! Бу қабиҳлар ўзларидан солиҳроқ халқни ямлаб ютяпти–ку, қандай қилиб уларга индамай жим турибсан?! Такаббурлар бахтли–ку. Ёвузлар ҳам гуллаб–яшнайдилар. Мана, қаранг, улар Худони синаб туриб жазодан ҳам қочиб қутулдилар.”
Выбор основного перевода