Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худолар орасида Сенга ўхшагани борми, эй Эгамиз?! Ким Сенга ўхшар?! Муқаддаслигинг билан улуғворсан Сен, Қўрқинчли ишларинг билан ҳамду санога илҳомлантирасан, Сен ажойиботлар кўрсатасан. “Эй азизим Исроил, Худойингга ўхшагани йўқ, У салобат билан булутларни эгарлайди, Сенга ёрдам бергани осмондан учиб келади, Эй Раббий, худолар орасида Ҳеч қайсиси Сенга ўхшамайди, Биронта буюк ишни Сеники билан қиёслаб бўлмайди. Зеро, Сен буюксан, мўъжизалар кўрсатасан, Сен танҳо Худосан. Хитоб қилинг, ҳайқиринг шодликдан, эй Қуддус аҳли, Буюкдир орангиздаги Исроил халқининг Муқаддас Худоси. Сен минглаб авлодларга Ўзингнинг содиқ севгингни кўрсатасан, аммо оталарнинг гуноҳлари учун болаларни жазолайсан. Эй буюк ва қудратли Худо! Сарвари Оламдир Сенинг номинг.
Выбор основного перевода