Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Руҳонийлар Менга интилмадилар, Қонун ҳимоячилари Мени билмадилар, Ҳукмдорлар Менга қарши бош кўтардилар, Пайғамбарлар Баал номидан башорат қилдилар, Ҳеч нарсага ярамайдиган бутларга кўнгил боғладилар.” Эгамиз шундай демоқда: “Чўпонлар яйловимдаги қўйларни тарқатиб юборяптилар, уларни йўқ қиляптилар. Бундай чўпонларнинг ҳолига вой! Эй халқимни боққан чўпонлар, сизлар қўйларимни ўз ҳолига ташлаб қўйдингизлар. Уларни тарқатиб, узоқларга қочириб юбордингизлар. Бу ёвуз қилмишларингиз учун Мен сизларни ўз ҳолингизга қўймай жазолайман, — деб айтмоқда Исроил халқининг Худоси — Эгамиз. — Менинг халқим адашган қўйларга ўхшайди. Чўпонлари уларни йўлдан адаштириб, тоғларга ҳайдаб юбордилар. Улар тоғлару қирларда дарбадар кезиб, оромгоҳини унутдилар. “Эй инсон, Исроил чўпонларига қарши башорат қилиб айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: эй Исроил чўпонлари, сизнинг ҳолингизга вой! Сизлар қўйларни боқиш ўрнига ўзингизни боқиб юрибсизлар! Сурувнинг чўпони бўлмагани учун қўйларим ҳар ёққа тарқалиб кетди. Улар ҳамма ёввойи ҳайвонларга ўлжа бўлди. Ҳа, қўйларим тарқалиб кетди. Улар тоғу тепаликларда сандироқлаб юрди. Бутун ер юзига ёйилиб кетди, уларни ҳеч ким изламади. Эй Исроил, билиб қўйгин: Ҳисоб–китоб вақти келди! Жазо олиш пайти етди! Кўплаб гуноҳларинг сабабли, Чексиз адоватинг туфайли, Сен пайғамбарларни аҳмоқ ҳисоблайсан, Руҳдан илҳомланган одамларни телба деб биласан.
Выбор основного перевода