Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У сув томчиларини йиғиб, Уларни ёмғирга айлантиради. Булутлардан ёмғир ёғдиради, Одамзод бундан баҳраманд бўлади. Худо қандай қилиб булутларни юргизишини Ёки Ўз масканидан туриб, момақалдироқни қандай гумбурлатишини Ким ҳам тушуна олади? Эгамизнинг овози сувлар узра эшитилади, Улуғвор Худо гулдираб садо беради. Ҳа, азим сувлар узра Эгамиз гулдираб садо беради. Эгамизнинг овози қудратлидир, Эгамизнинг овози ҳайбатлидир. Эгамизнинг овози садр дарахтларини қулатади, Ҳатто Лубнондаги садр дарахтларини парчалаб ташлайди. Лубнон тоғларини Эгамиз буқадай сакратади, Ҳа, Хермон тоғини ёввойи бузоқдай сакратади. Эгамизнинг овози чақмоқ чақтиради, Эгамизнинг овози саҳрони титратади, Эгамиз Кадеш саҳросини ларзага солади. Эгамизнинг овози улкан дарахтларни эгиб юборади, Ўрмонларни яланғочлаб, шилиб юборади, “Эгамиз улуғвордир”, деб Маъбадида ҳамма куйлайди. У ернинг тўрт томонидан булутларни олиб келади, Ёмғир билан бирга чақмоқ юборади, Омборларидан шамол олиб келади. Ҳамду санолар бўлсин Унга, эй фалаклар тоқи, Эй самолар узра жойлашган сувлар!
Выбор основного перевода