Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ёқуб наслини эса Эгамиз Ўзига улуш қилиб олди, Исроилни Ўз насибаси қилди. Эй Эгам! Барқарорлигим Сенсан, Муваффақиятим ҳам Ўзингдирсан, Келажагимни Сен таъминлайсан. Адо бўлиши мумкин танаму юрагим, Аммо Сен, эй Худо, қалбимнинг қувватисан, Сен то абад барқарорлигимсан. Мен ёруғлик яратаман, зулмат бино қиламан, Фаровонлик юбораман, кулфат ёғдираман. Мен Эгангман! Буларнинг ҳаммасини Мен қиламан! Қутқарувчимиз Исроил халқининг Муқаддас Худосидир. Унинг номи Сарвари Оламдир. Кунни ёритсин дея, Эгамиз қуёш ато қилди. Кечаси нур сочсин дея, ой ва юлдузларни яратди. У денгизни кўпиртирар, Тўлқинларини ўкиртирар, Унинг номи Сарвари Оламдир. У шундай демоқда: Аммо Мен уларнинг қудратли Қутқарувчисиман, Менинг номим Сарвари Оламдир. Мен халқимни астойдил ҳимоя қиламан, уларнинг юртига ором бераман. Бобилликларни эса тинчликдан маҳрум қиламан.” Ёқубнинг Худоси эса ундай эмас. Бутун борлиқни У яратган, Исроил қабиласини Ўзига мулк қилган. Унинг номи Сарвари Оламдир.
Выбор основного перевода