Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сизлар яшаб юрган Миср халқининг одатларига ва Мен сизларни олиб бораётган Канъон юртидаги халқларнинг одатларига тақлид қилманглар. Уларнинг удумларига эргашманглар. Эгангиз Худо берадиган юртга кирганингизда, у ер халқларининг жирканч одатларини ўрганманглар. Қани, сеҳр–жодуингни ишга сол, Кўпроқ афсунгарлик қил, Ахир, сен ёшлигингдан Бундай ишларга одатлангансан. Балки бирон нарсага эришарсан, Балки биронтасини қўрқитарсан. Олган маслаҳатларинг кўплигидан Сен чарчаб қолдинг. Қани, энди ўша мунажжимларинг, таъбирчиларинг? Ҳар янги ой чиққанда тақдирингдан башорат қиладиганлар қани? Улар келсин–чи! Энди ўшалар сени қутқарсин. Ана, ҳаммалари сомонга ўхшаб қолди–ку! Олов уларни ямламай ютади! Жонларини оловдан қутқаролмайди. Исиниш учун кўмирлари бўлмайди. Тафтидан баҳра олиш учун гулхани бўлмайди.
Выбор основного перевода