Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Унинг Ўзи самони ёйган, Денгиз тўлқинларини топтаб юради. Унинг ўрнига Яҳудо қабиласини, Ўзи севган Сион тоғини танлади. Шукрона айтинг сувлар узра ерни барпо қилганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир. Худо осмон гумбази узра ўтиради, Замин аҳли чигиртка кабидир. Худо осмонни парда каби ёйган, Одамзод макон қилсин дея, чодир каби қурган. Эгамиз қудрати ила ерни яратди, Донолиги ила дунёни бунёд этди, Идроки ила осмон гумбазини ўрнатди. Унинг овозидан осмондаги сувлар гулдурайди, У дунёнинг тўрт бурчидан булутларни олиб келади. Ёмғир ёғдирганда чақмоқ чақтиради, Омборларидаги шамоллардан эстиради. Унинг олдида ҳамма одамлар аҳмоқ ва нодондир. Заргарлар ясаган бутлари туфайли шарманда бўлишади. Ясаган санамлари сохтадир, уларнинг жони йўқ. Бу бетайин бутлар алдамчидир. Уларни жазолаганим заҳоти йўқ бўлишади. Ёқубнинг Худоси эса ундай эмас. Бутун борлиқни У яратган, Исроил қабиласини Ўзига мулк қилган. Унинг номи Сарвари Оламдир.
Выбор основного перевода