Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Еремиё
Параллельные места
Худо эса шундай деди: — Мен сен билан бўламан. Исроил халқини Мисрдан олиб чиққанингдан кейин, шу тоққа келиб, Менга сажда қиласизлар. Сени Мен юборганимнинг исботи шу бўлади. Дадил ва ботир бўлинглар, улардан қўрқманглар, ваҳимага тушманглар. Эгангиз Худонинг Ўзи сизлар билан бирга боради, сизларни ташлаб кетмайди, сизларни тарк этмайди. Эгамизнинг Ўзи сенинг олдингда боради, Унинг Ўзи сен билан бирга бўлади, сени ташлаб кетмайди, тарк этмайди. Қўрқма, ваҳимага тушма. Эгамиз Ёшуага шундай деди: “Улардан қўрқмагин! Мен Ўзим уларни Исроил халқининг қўлига бераман, эртага шу пайтда уларнинг ҳаммаси ўлган бўлади. Уларнинг отларини майиб қилинглар, жанг араваларини ёндиринглар.” Мен сени бу халқ қаршисида Мустаҳкам бронза девордай қиламан. Улар сенга ҳужум қилишади, Лекин сени енга олишмайди. Ўзим сен билан бирга бўламан, Сени халос қилиб, қутқараман, Ҳа, фосиқлар қўлидан халос қиламан, Золимлар чангалидан озод этаман.” Эгамизнинг каломи шудир. Сен эса, эй инсон, улардан ҳайиқма, уларнинг гапларидан қўрқма. Атрофингни янтоғу тиканаклар ўраб олса ҳам, чаёнлар орасида яшасанг ҳам қўрқма. Уларнинг гапларидан чўчима, уларнинг важоҳатидан даҳшатга тушма. Сенинг бошинг тошдай қаттиқ, қайроқтошдан ҳам қаттиқроқ бўлади. Улар исёнкор халқ бўлса–да, сен улардан чўчима, даҳшатга тушма. Бир куни тунда Раббимиз Исо ваҳийда Павлусга зоҳир бўлиб, деди: “Қўрқма! Гапиравер, сукут сақлама! Мен сен билан биргаман. Бу шаҳардаги кўпчилик Менинг одамларим бўлгани учун ҳеч ким сенга зарар етказа олмайди.” Шундай қилиб, Павлус бу шаҳарда бир йилу олти ой туриб, халққа Худонинг каломидан таълим берди. Галлион Ахая вилоятига ҳокимлик қилган пайтларда, яҳудийлар биргалашиб Павлусга қарши чиқдилар ва уни судраб, маҳкамага олиб келдилар. Улар шундай дедилар: — Мана бу одам қонунга қарши йўллар билан Худога сажда қилишга халқни даъват қиляпти. Павлус энди гапирмоқчи бўлиб турган эди, Галлион яҳудийларга шундай деди: — Эй яҳудийлар! Агар даъвоингиз ёмон қилмиш ёки оғир жиноят масаласида бўлганда эди, шикоятларингизни қабул қилишга сабаб топган бўлардим. Аммо бу даъволарингиз шунчаки айрим сўзлар, исмлар ва ўз қонунингиз борасида экан, буларни ўзларингиз кўриб чиқаверинглар. Мен бу масалаларнинг ҳаками бўлмайман. Галлион яҳудийларни маҳкамадан ҳайдаб чиқарди. Шунда оломон синагога қавмбошиси Состенисни тутиб олди–да, маҳкаманинг олдида уни калтаклади. Аммо Галлион буларнинг биронтасига эътибор бермади. Павлус Коринфда имонлилар билан узоқ вақт турди. Сўнг улар билан хайрлашиб, кемада Сурияга сузиб кетди. Акил билан Прискилла ҳам у билан бирга кетдилар. Павлус Худога онт ичгани учун Кенхреядан сузиб кетишдан олдин сочини олдирди. Улар Эфесга етиб келдилар. Павлус синагогага бориб, яҳудийлар билан мунозара ўтказди. Одамлар Павлусдан, биз билан узоқроқ қолинг, деб илтимос қилдилар. Аммо Павлус рози бўлмади. Кетишидан олдин эса уларга: “Худо хоҳиш билдирса, сизларнинг олдингизга қайтиб келаман”, деди. Шундан кейин Акил билан Прискиллани Эфесда қолдириб, ўзи кемада сузиб кетди. Улар Эфесга етиб келдилар. Павлус синагогага бориб, яҳудийлар билан мунозара ўтказди. Одамлар Павлусдан, биз билан узоқроқ қолинг, деб илтимос қилдилар. Аммо Павлус рози бўлмади. Кетишидан олдин эса уларга: “Худо хоҳиш билдирса, сизларнинг олдингизга қайтиб келаман”, деди. Шундан кейин Акил билан Прискиллани Эфесда қолдириб, ўзи кемада сузиб кетди.
Выбор основного перевода