Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Еремиё
Параллельные места
Эгам Раббий менга мадад беради, Шу боис мен ҳеч шарманда бўлмадим. Азобларга бардош беришга қарор қилдим, Биламан, шарманда бўлмайман. Эгамиз шундай деди: “Эй Еремиё, халқимни текширгин, Темирни синагандай уларни синагин, Тутган йўлларини билиб олгин. Мен сени бу халқ қаршисида Мустаҳкам бронза девордай қиламан. Улар сенга ҳужум қилишади, Лекин сени енга олишмайди. Ўзим сен билан бирга бўламан, Сени халос қилиб, қутқараман, Ҳа, фосиқлар қўлидан халос қиламан, Золимлар чангалидан озод этаман.” Эгамизнинг каломи шудир. Мана қара, Мен сени улар каби қайсар ва ўжар қиламан. Сенинг бошинг тошдай қаттиқ, қайроқтошдан ҳам қаттиқроқ бўлади. Улар исёнкор халқ бўлса–да, сен улардан чўчима, даҳшатга тушма.
Выбор основного перевода