Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Еремиё
Параллельные места
Мана, гўзал водийларингиз жанг аравалари билан тўлди, Отлиқлар шаҳар дарвозалари олдига йиғилди. Эгамиз шундай демоқда: “Эй Исроил халқи, Мен олисдаги бир халқни қўзғатаман. Уларни сизга қарши юбораман. Улар кучли, қадимги бир халқдир. Бу халқнинг тилини сизлар билмайсизлар, Уларнинг гапларини тушунмайсизлар. Эгамиз шундай деди: “Мен Қуддусни вайрон қиламан, Бу ерни чиябўриларнинг маконига айлантираман. Яҳудо шаҳарлари ҳувиллаб қолади, У ерда биронта ҳам одам қолмайди.” Мен шимолдаги барча қабилаларни йиғаман. Бобил шоҳи қулим Навухадназарни ҳам чақираман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Уларни сизларга қарши, бу юрт аҳолиси ва ён–атрофингиздаги халқларга қарши тортиб келаман. Мен сизларни тамомила қириб битираман. Сизларни кўрганлар даҳшатга тушади, аҳволингизни кўрган одамлар қотиб қолади. Мен юртингизни абадий харобазорга айлантираман. Шаҳар қўлга олингач, Бобил шоҳининг ҳамма аъёнлари шаҳарнинг Ўрта дарвозасидаги маҳкамаларда қўмондонлик қароргоҳини жойлаштирдилар. Аъёнларнинг орасида Наргал–Шаразар, Самгарнаву, бош маслаҳатчи Сарсаҳим ва амалдор Наргал–Шаразар бор эдилар.
Выбор основного перевода