Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Еремиё
Параллельные места
Қуддусга қочиб бориш учун ишора беринг, Имилламай, тезроқ қочинг! Мен шимолдан кулфат келтирмоқдаман, Даҳшатли ҳалокат олиб келмоқдаман. Эгамиз шундай дейди: “Эй Бенямин насли, Жонингизни қутқаринглар! Қуддусдан қочиб чиқинглар! Тахува шаҳрида бурғу чалинглар! Байт–Хакерем шаҳрида олов ёқиб, белги кўрсатинглар. Ана, шимолдан бир фалокат келяпти, Даҳшатли бир ҳалокат яқинлашяпти. Уйлари, далалари ва хотинлари Бошқа бировларга берилади. Мен бу юрт аҳолисига қарши қўл кўтараман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Ўша бузуқ одамлар шундай дейдилар: «Ҳозир иморатлар солишнинг ҳожати йўқ. Бу шаҳар қозон кабидир, биз эса қозонда сақланган гўштдаймиз.» Шунинг учун Мен, Эгангиз Раббий, айтаманки, бу шаҳар ҳақиқатан ҳам қозон кабидир. Аммо гўшт сизлар эмас, балки сиз ўлдирган одамларнинг жасадларидир. Мен сизларни шаҳардан чиқариб юбораман. Бу исёнкор халқимга матал сўзлаб айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: ўчоққа ўт ёқинг, қозонга сув қуйинг. У мендан: — Нима кўряпсан? — деб сўради. Мен шундай жавоб бердим: — Тилладан ясалган бир чироқпояни кўряпман, унинг устида мой учун бир товоқ турибди. Чироқпояда эса еттита мойчироқ турибди. У мойчироқларнинг ҳар бирида еттитадан жўмраги бор.
Выбор основного перевода