Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Еремиё
Параллельные места
Худо эса шундай деди: — Мен сен билан бўламан. Исроил халқини Мисрдан олиб чиққанингдан кейин, шу тоққа келиб, Менга сажда қиласизлар. Сени Мен юборганимнинг исботи шу бўлади. Эгамиз Илёсга алоҳида куч–қудрат ато қилди. У тўнининг этагини белига қистирди–да, Йизрилга қараб югуриб, Ахабдан илгарилаб кетди. Сен эса, эй инсон, улардан ҳайиқма, уларнинг гапларидан қўрқма. Атрофингни янтоғу тиканаклар ўраб олса ҳам, чаёнлар орасида яшасанг ҳам қўрқма. Уларнинг гапларидан чўчима, уларнинг важоҳатидан даҳшатга тушма. Сенинг бошинг тошдай қаттиқ, қайроқтошдан ҳам қаттиқроқ бўлади. Улар исёнкор халқ бўлса–да, сен улардан чўчима, даҳшатга тушма. Ҳар доим тайёр ҳолда туринглар: белбоғларингиз белингизда боғланган, чироқларингиз ёниб турган бўлсин! Хуллас, эс–ҳушингизни йиғиб олинглар, ҳушёр бўлинглар. Бутун умидингизни Худонинг иноятига боғланглар. Ахир, Исо Масиҳ охиратда келганда Худо сизларга иноят кўрсатиб, нажот беради.
Выбор основного перевода