Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Еремиё
Параллельные места
Пайғамбар Эгамизнинг амри билан қурбонгоҳга нидо қилди: — Қурбонгоҳ, эй қурбонгоҳ! Эгамиз шундай айтар: “Довуд хонадонида бир ўғил фарзанд дунёга келар, Унинг исми Йўшиё бўлар. Саждагоҳларда қурбонлик куйдирадиган руҳонийларни сенинг устингда қурбон қилар. Сенинг устингда инсон суякларини ёқар.” Манаше оламдан ўтди ва саройидаги Уззо деган боққа дафн этилди. Ўрнига ўғли Омон шоҳ бўлди. Яҳудо халқи ўз шоҳи Омонга фитна уюштирганларнинг ҳаммасини ўлдириб, ўрнига ўғли Йўшиёни шоҳ қилиб кўтарди. Йўшиё саккиз ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда ўттиз бир йил ҳукмронлик қилди. Онасининг исми Ёдидо бўлиб, Бозхатлик Одаёнинг қизи эди. Йўшиё Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди. Ўнгга ҳам, чапга ҳам оғмасдан, бобоси Довуднинг йўлидан юрди. Йўшиёнинг Шофон деган котиби бор эди. Шофон Машуллом деган одамнинг набираси, Озалиё деганнинг ўғли эди. Йўшиё ўз ҳукмронлигининг ўн саккизинчи йилида Шофонни Эгамизнинг уйига юбораётиб, унга шу гапларни айтди: “Олий руҳоний Хилқиёнинг ҳузурига бор. Дарвозабонлар халқдан тўплаб, Эгамизнинг уйига келтирган кумушларни у ҳисоблаб чиқсин. Сўнгра кумушларни Эгамизнинг уйида меҳнат қилаётган ишбошиларга берсин. Ишбошилар эса кумушларни олиб, Эгамизнинг уйидаги бузилган жойларни таъмирлаётган усталарга — дурадгорларга, бинокорларга ва тош терувчиларга берсинлар. Уйнинг тузатилиши учун лозим бўлган ёғочни, йўнилган тошни ҳам ўша кумушга сотиб олишсин. Сўнгра кумушларни Эгамизнинг уйида меҳнат қилаётган ишбошиларга берсин. Ишбошилар эса кумушларни олиб, Эгамизнинг уйидаги бузилган жойларни таъмирлаётган усталарга — дурадгорларга, бинокорларга ва тош терувчиларга берсинлар. Уйнинг тузатилиши учун лозим бўлган ёғочни, йўнилган тошни ҳам ўша кумушга сотиб олишсин. Уларга берилган кумушнинг ҳисоби сўралмасин, чунки улар ҳалол ишлашяпти.” Олий руҳоний Хилқиё котиб Шофонга: “Эгамизнинг уйидан Таврот китобини топиб олдим”, деб китобни Шофонга берди. Шофон китобни ўқиди. Кейин шоҳнинг ҳузурига бориб: “Хизматкорларингиз Эгамизнинг уйидаги бор кумушни ўша ердаги ишбошиларга бердилар”, деб ҳисобот берди. Кейин у шоҳга: “Руҳоний Хилқиё менга китоб берди”, деди–да, овоз чиқариб шоҳга китобни ўқиб берди. Шоҳ Тавротда ёзилган сўзларни эшитгач, қайғудан либосларини йиртиб ташлади. Кейин руҳоний Хилқиёга, Шофон ўғли Охихамга, Михиё ўғли Ахборга, котиб Шофонга ва ўзининг мулозими Осоёҳга шундай фармон берди: “Боринглар, топилган бу китобдаги сўзларга мувофиқ, мен тўғримда ҳам, бутун Яҳудо халқи тўғрисида ҳам Эгамизнинг хоҳиш–иродасини билинглар. Оталаримиз бу китобдаги сўзларга қулоқ солмаганлари, ҳаммамиз учун ёзилган бу сўзларга риоя қилмаганлари учун, Эгамизнинг даҳшатли ғазаби бизга қарши ғоятда аланга олган.” Руҳоний Хилқиё, Охихам, Ахбор, Шофон ва Осоёҳ Хулда исмли пайғамбар аёл ҳузурига бориб, унга маслаҳат солдилар. Хулда пайғамбар Эгамизнинг уйидаги муқаддас либослар посбони Шаллумнинг хотини эди. Шаллум Тихвонинг ўғли, Хархаснинг набираси эди. Хулда Қуддуснинг Янги даҳасида яшарди. Хулда уларга шундай деди: “Исроил халқининг Худоси — Эгамиз айтмоқда: сизларни Менинг ҳузуримга юборган одамга шу гапларимни айтинглар: «Яҳудо шоҳи ўқиган китобда ёзилгандай, бу юртга ҳам, бу юртда яшаётган халққа ҳам фалокат келтираман. Улар Мендан юз ўгирганлари учун, бошқа худоларга қурбонликлар келтириб, ўз қўллари билан ясаган бутлари туфайли қаҳримни келтирганлари учун, бу юртга қарши ғазабим алангаланади ва асло босилмайди.» Эгамизнинг хоҳиш–иродасини билиш учун сизларни юборган Яҳудо шоҳига шу хабарни беринглар: Исроил халқининг Худоси — Эгамиз сен эшитган сўзларинг тўғрисида шуни айтмоқда: бу юрт вайрон бўлиб, бу юртда яшаганлар лаънати бўлсин деган сўзларимни эшитганингдан кейин, юрагинг юмшади, Менга бўйин эгдинг. Сен Менга бўйин эгганинг учун, қайғудан либосларингни йиртиб, ҳузуримда йиғлаганинг учун Мен илтижоларингни эшитдим. Шунга кўра, сен ота–боболаринг ёнига хотиржам кетасан, ўз қабрингга дафн этиласан. Бу юртга Мен келтирадиган жамики фалокатларни сен кўрмайсан.” Хилқиё ва унинг ҳамроҳлари бу хабарни шоҳга етказдилар. Шоҳ Йўшиё хабар бериб, Яҳудо ва Қуддуснинг ҳамма оқсоқолларини ҳузурига тўплади. Жамики Яҳудо халқи ва Қуддус аҳолиси, руҳонийлар, пайғамбарлар, зодагонлару авом халқ шоҳ бошчилигида Эгамизнинг уйига борди. Шоҳ Эгамизнинг уйидан топилган Таврот китобини бошидан охиригача уларнинг олдида ўқиди. Шоҳ Эгамизнинг уйи эшиги олдидаги устун ёнида туриб: “Эгамиз кўрсатган йўлдан юраман, амрларига итоат этаман, шартларига, фармонларига бутун қалбим билан, жону дилим билан қулоқ соламан, бу китобда ёзилган аҳд сўзларини адо этаман”, деб Эгамиз билан қайта аҳд қилди. Бутун халқ бу аҳдга қўшилди. Шоҳ Йўшиё: “Баалга, Ашерага ва барча самовий жисмларга атаб қилинган нарсалар Эгамизнинг уйидан олиб чиқиб ташлансин”, деб олий руҳоний Хилқиёга, ундан кейинги руҳонийларга, Эгамизнинг уйи дарвозабонларига фармон берди. Ўша буюмларни Қуддус ташқарисидаги Қидрон сойлигига чиқариб ёқтирди, кулини Байтилга олиб келтирди. Яҳудо шоҳлари юртнинг барча шаҳарларидаги ва Қуддус атрофидаги саждагоҳларда бутпараст руҳонийларни тайинлаган эдилар. Ўша руҳонийлар саждагоҳларда қурбонликлар келтирарди. Йўшиё Баалга, қуёшга, ойга, сайёраларга ва жамики самовий жисмларга қурбонлик қилган ўша руҳонийларни йўқ қилди. У Эгамизнинг уйидан Ашеранинг устунини Қуддус ташқарисига — Қидрон сойлигига чиқариб ёқди. Майдалаб кул қилиб, кулни авом халқнинг қабрлари устига сепди. Фоҳишларнинг Эгамиз уйидаги ҳужраларини бузди. У ерда аёллар Ашерага атаб тўқув ишларини бажаришарди. Йўшиё Яҳудо шаҳарларидан ҳамма руҳонийларни чиқариб юборди. Гебодан Бершебагача руҳонийлар қурбонликлар келтирадиган саждагоҳларни булғаб, ҳаром қилди. У Қуддус ҳокими Ёшуа дарвозасининг киришидаги саждагоҳларни йўқотди. Бу дарвоза шаҳарга киришда чап томонда эди. Саждагоҳларнинг руҳонийлари Эгамизнинг Қуддусдаги қурбонгоҳига қурбонлик қилишмас, лекин руҳоний биродарларнинг улушидан хамиртурушсиз нон тановул қила олардилар. Йўшиё, бирортаси ўғлини ёки қизини Мўлахга қурбонлик қилмасин, оловда куйдирмасин деб, Хиннум сойлигидаги Тофатда жойлашган саждагоҳни булғаб, ҳаром қилди. Яҳудо шоҳлари қуёшга атаган отларнинг ҳайкалини Эгамизнинг уйи эшиги олдидан йўқотди. Отлар Эгамиз уйининг ҳовлисида — аъён Натанмалекнинг хонаси ёнида эди. Йўшиё қуёшга аталган жанг араваларини ҳам оловда ёқди. Охознинг болохонаси томидаги Яҳудо шоҳлари қилдирган қурбонгоҳларни ҳам, Эгамиз уйининг иккала ҳовлисида Манаше қилдирган қурбонгоҳларни ҳам бузди ва майдалаб туйиб, Қидрон сойлигига сочиб юборди. Қуддуснинг шарқида — Макруҳ тоғининг жанубида Исроил шоҳи Сулаймон Сидоннинг макруҳ худоси Аштарет учун, Мўабнинг макруҳ худоси Хамўш учун ва Оммоннинг макруҳ худоси Мўлах учун қурдирган саждагоҳларни булғаб, ҳаром қилди. У бутсимон тошларни синдириб, Ашерага аталган устунларни қўпориб ташлади, уларнинг ўрнини инсон суяклари билан тўлдирди. Бундан ташқари, Исроилни гуноҳга ботирган Набат ўғли Ерибом Байтилда ўрнатган саждагоҳни ҳам, қурбонгоҳни ҳам йўқотди. Саждагоҳга ўт қўйиб, кулини кўкка совурди. У Ашеранинг устунига ўт қўйиб юборди. Сўнгра Йўшиё қайрилиб қараб, адирдаги қабрларни кўрди. У ердаги қабрларни кўргач, одамларини юбориб, мозорлардаги суякларни чиқартирди, Эгамизнинг сўзига биноан, суякларни қурбонгоҳда ёқди ва шу тариқа қурбонгоҳни булғаб, ҳаром қилди. Зотан, бу ҳақда пайғамбар қурбонгоҳга нидо қилган эди. — Анави ёдгорлик тоши кимники? — деб сўради Йўшиё. — Яҳудодан келиб, Байтилдаги қурбонгоҳда сиз қилган ишлар тўғрисида нидо қилган пайғамбарнинг қабридир, — дея жавоб беришди шаҳар аҳолиси. — Унга тегманглар, — деди шоҳ. — Ҳеч ким унинг суякларини безовта қилмасин. Шундай қилиб, пайғамбарнинг суякларига ҳам, Самариядан келган пайғамбарнинг суякларига ҳам тегмадилар. Исроил шоҳлари бутун юрт бўйлаб бегона худоларнинг саждагоҳларини қуриб Эгамизни ғазаблантирган эдилар. Йўшиё, худди Байтилда қилганидай, бу саждагоҳларни вайрон қилиш учун сипоҳлар жўнатди. Ўша шаҳарлардаги саждагоҳларнинг ҳамма руҳонийларини қурбонгоҳларда бўғизлади. Инсон суякларини қурбонгоҳларда ёқди. Шундан кейин Қуддусга қайтиб кетди. Шоҳ: “Эгангиз Худонинг Фисиҳ зиёфатини бу Таврот китобида ёзилганидай нишонланг”, деб халққа фармон берди. Шундай қилиб, Йўшиё ҳукмронлигининг ўн саккизинчи йилида халқ Қуддусга йиғилиб, Эгамизга аталган Фисиҳ зиёфатини катта қилиб нишонлади. Исроилга раҳнамолик қилган ҳакамлар давридан буён на Исроил шоҳларининг, на Яҳудо шоҳларининг ҳукмронлиги пайтида Фисиҳ зиёфати шу қадар нишонланган эди. Шундай қилиб, Йўшиё ҳукмронлигининг ўн саккизинчи йилида халқ Қуддусга йиғилиб, Эгамизга аталган Фисиҳ зиёфатини катта қилиб нишонлади. Исроилга раҳнамолик қилган ҳакамлар давридан буён на Исроил шоҳларининг, на Яҳудо шоҳларининг ҳукмронлиги пайтида Фисиҳ зиёфати шу қадар нишонланган эди. Йўшиё яна руҳоний Хилқиё Эгамизнинг уйидан топган китобда ёзилган қонунни ижро этмоқ мақсадида арвоҳ чақирувчиларни, фолбинларни, хонаки санамларни ва бошқа бутларни, Яҳудо ва Қуддусда пайдо бўлган ҳамма макруҳ нарсаларни йўқ қилиб ташлади. Йўшиёдан олдин ҳам, кейин ҳам унга ўхшаб Мусонинг ҳамма қонунларига мувофиқ, бутун қалби билан, жону дили билан, бутун вужуди билан Эгамизга итоат этган бирон шоҳ чиқмади. Лекин Манаше қилган гуноҳлари билан Эгамизнинг қаттиқ қаҳрини келтиргани учун, Эгамиз Яҳудога қарши алангаланган ғазабини ҳали қайтармаган эди. Шунинг учун Эгамиз: “Исроил халқини ҳузуримдан қандай ҳайдаган бўлсам, Яҳудо халқини ҳам шундай ҳайдайман. Ўзим танлаган шаҳар — Қуддусдан юз ўгираман. Ҳа, Мен ўша ерда улуғланаман, деб айтган уйимни тарк этаман”, деган эди. Йўшиёнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган. Йўшиё ҳукмронлиги пайтида Миср фиръавни Нехо Оссурия шоҳига ёрдам бериш учун Фурот дарёси томон йўлга чиқди. Шоҳ Йўшиё эса Нехонинг устига юриш қилди. Магидўда тўқнашганларида, Нехо Йўшиёни ўлдирди. Аъёнлари Йўшиёнинг жасадини жанг аравасида Магидўдан Қуддусга олиб келиб, ота–боболари хилхонасига дафн қилдилар. Яҳудо халқи Йўшиёнинг ўғли Ёҳухозга мой суртиб, уни отасининг ўрнига шоҳ қилиб кўтардилар. “Омон ўғли Йўшиё Яҳудода ҳукмронлик қилган даврнинг ўн учинчи йилидан тортиб, то бугунга қадар Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилиб келмоқда. Мана, йигирма уч йилдирки, мен сизларга тўхтовсиз гапиряпман, аммо сизлар гапларимга қулоқ солмаяпсизлар.
Выбор основного перевода