Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Еремиё
Параллельные места
Эгамизни тарк этиб, қабиҳликлар қилганингиз учун қилган ҳар бир ишингизда У сизларни лаънатга, бало–қазога дучор қилади. Ишингиз ўнгидан келмайди. Охири, Эгамиз устингизга кулфат ёғдириб, бир лаҳзада йўқ қилади. Улар Мендан юз ўгирганлари учун, бошқа худоларга қурбонликлар келтириб, ўз қўллари билан ясаган бутлари туфайли қаҳримни келтирганлари учун, бу юртга қарши ғазабим алангаланади ва асло босилмайди.» Уларнинг юрти тўла беҳуда бутларга! Улар таъзим этарлар Қўлларининг ижодига, Ўзлари ясаб, яратганларга. балки Мен юборган кучли бир гармселдир. Мен сизларга қарши Ўз ҳукмимни эълон қилмоқдаман.” Ўғирлик қиляпсизлар, одам ўлдиряпсизлар, зино қиляпсизлар, ёлғондакам қасам ичяпсизлар, Баалга назрлар атаб, ўзингиз билмаган худоларга эргашяпсизлар. Халқларнинг удумлари беҳуда! Улар ўрмондан дарахт кесади, Ҳунарманд болтаси билан унга шакл бериб, Кумушу олтин билан безатади. Йиқилиб кетмасин дея, мих билан маҳкамлайди, Бутлари полиздаги қўриқчиларга ўхшайди. Улар гапира олмайди. Уларни кўтариб юриш керак бўлади, Ўзлари юра олмайди. Улардан қўрқманглар, Уларнинг қўлидан ҳеч қандай ёмонлик келмайди, Яхшилик ҳам қила олмайди.” Эй Эгамиз, Сен Исроилнинг ёлғиз умидисан! Сени тарк этганларнинг ҳаммаси шарманда бўлар, Сендан юз ўгирганларнинг исмлари тупроққа ёзилар. Эй Эгамиз, улар Сени тарк этдилар. Ҳа, ҳаётбахш сув булоғидан воз кечдилар. Зотан, халқим Мени тарк этди, бу ерни ҳаром қилди. Улар ўзлари билмаган, ота–боболари ҳам, Яҳудо шоҳлари ҳам билмаган бегона худоларга қурбонликлар куйдирдилар. Бу ерни бегуноҳ одамларнинг қонига тўлдирдилар. Бошқа худоларга эргашманглар. Уларга хизмат қилманглар, сажда этманглар. Ясаган бутларингиз билан Эгамизни ғазаблантирманглар. Шунда Эгамиз бошингизга фалокат келтирмайди.» «Аммо сизлар гапимга қулоқ солмадингизлар, — деб айтмоқда Эгамиз. — Бутларингиз билан Мени ғазаблантириб, ўз бошингизга фалокат келтирдингизлар.» Ўша пайтда улар бузоқ тасвирини ясадилар, ўша бутга қурбонлик қилдилар. Шундай қилиб, қўлларининг ижоди олдида кўнгилхушлик қилдилар.
Выбор основного перевода