Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Қабиҳ ишларимиз, ўзларимизнинг айбларимиз бошимизга тушган ҳамма кўргиликларга сабаб бўлди. Аслида, эй Худойим, Сен бизни гуноҳларимиз учун янада кўп жазолашинг керак эди, лекин ундай қилмадинг, айримларимизни омон сақладинг. Мана шулардан кейин ҳам биз амрларингни буздик. Жирканч одатларга муккасидан кетган халқлар билан қуда–андачилик қилдик! Энди Сен биздан ғазабланиб, биронтамизни ҳам тирик қолдирмай қириб ташлашинг аниқ! Эй Исроил халқининг Худоси — Эгамиз, Сен адолатлисан. Шунга қарамай, шу кунгача Сен бизни асраб келдинг. Сенинг олдингда туришга ҳақимиз йўқ, лекин мана, айбларимиз билан олдингда турибмиз.” Қачонгача жоним азобда қолади, Кун бўйи юрагим ғамга тўлади? Қачонгача душманим мендан устун келади? Эгамга юз бурдим, У жавоб берди, Ҳамма қўрқувлардан У халос қилди. Ўша куни Исроилнинг қолган–қутгани, Ёқуб наслининг қутулганлари Бошқа суянмайди ўз зулмкорларига, Улар садоқат билан таянади Исроил халқининг Муқаддас Худоси — Эгамга. Мен уни деворга мустаҳкам қоқилган қозиқдай қиламан, у ўз уруғига шуҳрату шараф келтиради. Халқнинг қолгани Қуддусдан, қутулганлари Сион тоғидан келади. Сарвари Олам Ўз ғайрати билан буни амалга оширади.
Выбор основного перевода