Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
— Шаҳардан чиқишим биланоқ қўлларимни Эгамизга чўзиб илтижо қиламан, — деди Мусо. — Момақалдироқ тўхтайди, дўл ҳам ёғмайди. Ўшанда бутун олам Эгамизники эканини биласан. Мусо фиръавн ҳузуридан чиқиб, шаҳардан ташқарига борди. У қўлларини Эгамиз томон узатган эди, момақалдироқ ва дўл тўхтади, ёмғир ҳам тинди. Сулаймон Эгамизнинг қурбонгоҳи олдида Исроил жамоаси рўпарасида қўлларини кўкка чўзганича деди: Пешин вақти ўтиб кетди. Кечки қурбонлик пайтига қадар улар жазавага тушиб бақиравердилар. Лекин на бир садо бўлди, на бирорта аломат, на бир жавоб бўлди. Кечки қурбонлик пайти бўлганда, Илёс пайғамбар қурбонгоҳга яқин келиб, хитоб қилди: — Эй Иброҳимнинг, Исҳоқнинг ва Ёқубнинг Худоси — Эгамиз! Бугун Сенинг Исроилда Худо эканлигинг, мен эса Сенинг қулинг эканлигим аён бўлсин. Буларнинг ҳаммасини Сенинг амрингга биноан бажо қилганим аён бўлсин.
Выбор основного перевода