Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
У сизларни Канъон, Хет, Амор, Хив ва Ёбус халқларининг ерларига олиб боради. Эгамиз бу ерларни ота–боболарингизга, бераман, деб онт ичган. У сизларни сут ва асал оқиб ётган ўша юртга олиб боргандан кейин, Абиб ойида қуйидагича удумни ўтказинглар: Бундай ишлар қилиб ўзингизни булғаманг. Мен олдингиздан ҳайдаётган халқлар мана шундай ишлари туфайли булғанган эдилар. Натижада бутун юрт ҳаром бўлиб кетди. Мен юртни жазоладим, юрт эса у ернинг халқларини қусиб юборди. Сизлар Менинг қонун–қоидаларимга риоя қилинглар. Исроил халқидан бўлганлар ва орангизда яшаётган мусофирлар бундай жирканч ишларни қилмасин. Зотан, сизлардан олдин мана шу юртда яшаган халқлар бу жирканч ишларнинг ҳаммасини қилиб, юртни булғаган эдилар. Агар сизлар ҳам юртни булғасангиз, бу юрт олдинги халқларни қусиб юборгандай сизларни ҳам қусиб юборади. Бундай жирканч ишни қилган ҳар қандай одам халқ орасидан йўқ қилинсин. Хуллас, талабларимни бажаринглар. Сизлардан олдин бу юртда қилинган жирканч ишларни қилиб, ўзингизни булғаманглар. Зотан, Мен Эгангиз Худоман.” Шунда эҳтиёт бўлинглар, уларнинг удумларини қилиб, тузоққа тушиб қолманглар. “Бу халқлар худоларига қандай хизмат қилган экан–а?! Мен ҳам улардай қиламан”, деб уларнинг худолари ҳақида суриштирманглар. Уларга хос усул билан Эгангиз Худога сиғинманглар. Ахир, улар ўз худоларига сиғинганларида жирканч ишлар қиладилар, Эгамиз эса бундай ишлардан нафратланади. Улар ҳатто ўғил–қизларини худоларига қурбонлик қилиб, оловда ёндирадилар. Сургундан қайтган Исроил халқи Фисиҳ таомидан тановул қилди. Юртдаги бошқа одамлар ҳам яҳудийларга қўшилиб, Фисиҳ таомидан тановул қилдилар. Улар Исроил халқининг Худосига — Эгамизга сажда қилиш учун қўшни халқларнинг бутпарастлик удумларидан воз кечган эдилар. Исроил насли ўзларини ҳамма бегоналардан айириб олдилар, сўнг ўзларининг ва ота–боболарининг гуноҳлари учун тавба қилдилар.
Выбор основного перевода