Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Кейин уларнинг қизларини ўғилларингизга олиб берасизлар. Улар ўз худоларига ҳирс билан сажда қилганда, ўғилларингизни ҳам ўша худоларга ҳирс қўйишга бошлайдилар. Улар билан қуда–андачилик қилманглар, уларга қиз узатманглар, ўғилларингизга уларнинг қизларидан олиб берманглар. Сизлар Эгангиз Худонинг муқаддас халқисиз. У сизларни ер юзидаги жамики халқлар орасидан Ўз халқи, Ўз хазинаси қилиб танлаб олди. Улар ўша халқлар билан апоқ–чапоқ бўлиб, қиз олиб, қиз беришарди, ҳатто худоларига ҳам сиғинишарди. Элам наслидан Ёхиёл ўғли Шаханиё Эзрага шундай дея мурожаат қилди: “Биз маҳаллий халқларнинг бутпараст аёлларига уйланиб, Худойимизга хиёнат қилдик. Лекин шунга қарамай, биз — Исроил халқи учун ҳали ҳам умид бор! Сен пайғамбар қулларинг орқали шундай амр берган эдинг: «Сизлар эгалик қилиш учун кираётган бу юрт маҳаллий халқларнинг бутпараст удумлари туфайли ҳаром бўлган. Халқлар жирканч одатлари билан бутун юртни у бошидан бу бошигача булғадилар. Шунинг учун уларга қиз узатманглар, ўғилларингизга уларнинг қизларини олиб берманглар. Уларга ҳеч қачон тинчлик ва фаровонликни раво кўрманглар. Шундагина сизлар кучли бўласизлар, юртнинг аъло ҳосилидан еб, роҳатланасизлар, бу юртни болаларингизга абадий мерос қилиб қолдирасизлар.» Биз маҳаллий халқлар билан қуда–андачилик қилмаймиз. Ўша кунларда Ашдодлик, Оммонлик ва Мўаблик аёлларга уйланган яҳудийлар ҳақида хабар топган эдим. Шунинг учун мен уларга танбеҳ бердим, уларни лаънатладим, баъзиларини урдим, сочларини юлдим. Уларга шундай дедим: “Ҳатто Исроил шоҳи Сулаймон бундай аёлларга уйланиб, гуноҳ қилган эди! Бир ўйлаб кўринглар! Халқлар орасида Сулаймонга ўхшаган шоҳ йўқ эди. Худо уни яхши кўриб, уни бутун Исроил устидан шоҳ қилган эди. Шунга қарамай, бутпараст аёллар уни гуноҳга бошладилар. Мана энди сизлар ҳам худди шундай гуноҳга қўл урганингизни эшитиб турибман! Сизлар Худога қарши ўтакетган қабиҳлик қиляпсизлар! Бутпараст аёлларга уйланиб, Худога хиёнат қиляпсизлар!” Мен Худонинг номини ўртага қўйиб: “Биз бу ердаги бегона халқлар билан қуда–андачилик қилмаймиз”, деб уларга қасам ичдирдим. Бегона халқлар билан улар аралашиб, Уларнинг одатларини ўргандилар. Эҳтиёт бўлинг, орангизда ҳеч ким ўз хотинига хиёнат қилмасин. Худо сизларни бир тану бир жон қилган–ку! Энди Худо сизлардан нимани кутяпти? Ҳақиқий художўй фарзандларни кутяпти. Имонсизлар билан шерик бўлманглар. Солиҳлик билан қабиҳликнинг орасида қандай алоқа бор?! Нур билан зулмат орасида қандай умумийлик бўлиши мумкин?!
Выбор основного перевода