Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
ёлвордим: “Эй Худойим! Қаттиқ хижолатдаман, ҳузурингда бошимни кўтаришга ботинолмайман. Эй Худойим! Айбларимиз бошимиздан ҳам ошиб кетган, гуноҳларимиз тоғдай уйилиб, осмону фалакка етган. Сен бизни жазолаб тўғри қилдинг. Сен садоқат билан иш тутдинг, биз эса қабиҳлик қилдик. Сен одилсан, эй Эгам, Ҳукмларинг адолатлидир. Эй Эгам, гуноҳларни ҳисобга олсанг агар, Эй Раббий, ким ҳам бардош бера олар?! Сен билан даъволашганимда, эй Эгам, Сен ҳар доим ҳақ бўлиб чиқасан. Шундай бўлса–да, Сен билан яна гаплашмоқчиман, Адолат хусусида савол бермоқчиман. Нечун фосиқларнинг иши юришади? Нечун мунофиқлар роҳатда яшайди? Вақти келиб Эгам бизни бу фалокатларга гирифтор қилди, чунки биз Унинг гапларига итоат қилмадик. Дарҳақиқат, Эгамиз Худо доим адолат ила иш тутар. Ё Раббий, Сен ўтмишда бизга кўп илтифот қилдинг. Ҳозир ҳам ғазабу қаҳрингни Қуддусдан йироқ қилгин, деб ёлвораман. Қуддус Сенинг шаҳринг, Сенинг муқаддас тоғинг–ку, ахир! Бизнинг ва ота–боболаримизнинг гуноҳлари туфайли Қуддус ва танланган халқинг қўшни халқлар орасида хор–зор бўлмоқда.
Выбор основного перевода