Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Сургундан қайтиб келган Маъбад хизматкорларининг уруғлари қуйидагилар эди: Зихо, Хасуфа, Таббайўт, Шоҳ Артахшас ҳукмронлиги даврида мен билан бирга Бобилдан кетган уруғбошилар ва улар билан бирга рўйхатга олинганлар қуйидагилар эди: Финхаз уруғидан — Гершом. Итамар уруғидан — Дониёр. Довуд уруғидан — Шаханиё наслидан бўлган Хаттуш. Парўш уруғидан — Закариё ва у билан бирга рўйхатга олинган 150 нафар эркак. Финхаз уруғидан — Гершом. Итамар уруғидан — Дониёр. Довуд уруғидан — Шаханиё наслидан бўлган Хаттуш. Парўш уруғидан — Закариё ва у билан бирга рўйхатга олинган 150 нафар эркак. Пахатмўаб уруғидан — Зарахиё ўғли Элихўнай ва у билан бирга 200 нафар эркак. Затту уруғидан — Яхазиёл ўғли Шаханиё ва у билан бирга 300 нафар эркак. Адин уруғидан — Йўнатан ўғли Эвид ва у билан бирга 50 нафар эркак. Элам уруғидан — Оталиё ўғли Ешаё ва у билан бирга 70 нафар эркак. Шафатиё наслидан — Микойил ўғли Забадиё ва у билан бирга 80 нафар эркак. Йўаб наслидан — Ёхиёл ўғли Ободиё ва у билан бирга 218 нафар эркак. Баних уруғидан — Йўсифиё ўғли Шалумит ва у билан бирга 160 нафар эркак. Бўвай уруғидан — Бўвай ўғли Закариё ва у билан бирга 28 нафар эркак. Озгад уруғидан — Хаккатан ўғли Йўханон ва у билан бирга 110 нафар эркак. Одонихам уруғидан — Элифалет, Явиёл, Шамаё ва улар билан бирга 60 нафар эркак. Элифалет, Явиёл ва Шамаё қариндошлари орасидан энг охирги бўлиб қайтиб келдилар. Биғвай уруғидан — Утай, Заккур ва улар билан бирга 70 нафар эркак. Мен уларни Оҳабо шаҳрига оқиб борадиган дарё бўйида тўпладим. Ўша жойда биз уч кун турдик. Мен тўпланганларни синчиклаб кўриб чиқдим, уларнинг орасида руҳонийларни топдим, лекин левилар йўқ эди. Кейин йўлбошчилар Элиазарни, Ориёлни, Шамаёни, Элнатанни, Ёривни, Элнатанни, Натанни, Закариёни, Машулломни ҳамда Таврот устозлари Йўхарив ва Элнатанни чақиртирдим. Уларни Косифиёдаги левиларнинг йўлбошчиси Иддонинг ҳузурига жўнатаётиб, уларга шундай деб тайинладим: “Иддонинг ҳузурига боргач, унга, унинг шерикларига, Косифиёдаги Маъбад хизматкорларига айтинглар, Худонинг уйи учун левиларни юборишсин.” Худойимизнинг марҳамати бизга ёр бўлгани учун, улар Шаравиё деган лаёқатли бир одамни, ўғиллари ва қариндошлари билан бирга юбордилар. Шаравиё Ёқуб ўғли Леви наслининг Махли уруғидан эди. Келганлар жами 18 нафар эркак эдилар. Шунингдек, Марори уруғидан Хашавиё ва Ешаё ўғиллари ва қариндошлари билан бирга юборилган эди. Улар жами 20 нафар эркак эдилар. Булардан ташқари, 220 нафар Маъбад хизматкори ҳам юборилди. Уларнинг ҳаммаси номма–ном қайд этилган. Бу хизматкорларнинг аждодларини шоҳ Довуд ва унинг аъёнлари левиларга ёрдам бериш учун тайинлаган эдилар.
Выбор основного перевода