24
Биз яна сизларни хабардор қиламизки, руҳонийлардан, левилардан, қўшиқчилардан, Маъбад дарвозабонларидан, Маъбад хизматкорларидан, Худонинг уйидаги бошқа хизматкорлардан ўлпон, солиқ ёки хирож олиш ман этилади.
Жаноби олийларини шундан хабардор қилмоқчимизки, агар шаҳар қайтадан қурилиб, деворлари ҳам битса, яҳудийлар ўлпон, солиқ ва хирож тўламай қўядилар. Натижада шоҳликнинг даромади камайиб кетади.
Қуддусда қудратли шоҳлар бўлган экан. Улар Фурот дарёсининг ғарбидаги барча юртларни бошқарган эканлар, ўша юртлардан ўлпон, солиқ ва хирож йиққан эканлар.