Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Шунда уруғбошилар, қабила йўлбошчилари, мингбошилар, юзбошилар ва шоҳнинг аъёнлари кўнгилдан чиқариб назрлар бердилар. Одамлар йўлбошчиларнинг берган бу ҳадялари учун севиндилар, чунки ҳаммалари кўнгилдан чиқариб берган бу назрларини якдиллик билан Эгамизга келтирган эдилар. Шоҳ Довуд ҳам жуда хурсанд бўлди. Сургундаги яҳудийлар яшайдиган ҳамма жойда шундай деб эълон қилинсин: Қуддусга қайтмайдиган яҳудийлар қайтадиган яҳудийларга ёрдам берсин. Уларга кумуш, олтин, сафар учун зарур буюмлар ва чорва беришсин. Булардан ташқари, Худонинг Қуддусдаги уйи қайта қурилиши учун кўнгилдан чиқариб назрлар беришсин.” Барча қўшнилари уларга чин кўнгилдан чиқариб назрлар бердилар. Булардан ташқари, кумуш идишлар, олтин, сафар учун буюмлар, чорва ва бошқа қимматбаҳо ҳадялар бериб ёрдам қилдилар. Худойимизнинг уйи учун назр қилинган кумуш, олтин ва буюмларни уларнинг ҳузурида тарозида тортдим. Шоҳ, унинг маслаҳатчилари, аъёнлари, Бобил вилоятидаги бутун Исроил халқи назр қилган бу ҳадяларни уларга топширдим.
Выбор основного перевода