Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Сен эса, Эзра, Худо берган донолик билан қози ва ҳакамларни тайинла. Улар Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоятда Худойингнинг қонунларини биладиган жамики халқни ҳукм қилсинлар. Қонунларни билмайдиган одамларга сизлар таълим беринглар. (7:73b) Еттинчи ойда Исроил халқи ўз шаҳарларида ўрнашиб олгандан кейин, (8:1) бутун халқ Сув дарвозаси олдидаги майдонда тўпланди. Улар тафсирчи Эзрага: “Исроил халқига Мусо орқали Эгамиз берган Тавротни олиб келинг”, деб айтдилар. Шундай қилиб, еттинчи ойнинг биринчи кунида руҳоний Эзра Тавротни жамоа олдига олиб келди. Эркагу аёл, эсини таниган ҳамма одам шу ерда эди. Эзра Сув дарвозасининг олдидаги майдонда саҳардан пешингача жамоага Тавротни ўқиб берди. Жамики халқ диққат билан қулоқ солиб тинглади. Тафсирчи Эзра йиғин учун тайёрланган баланд ёғоч супа устида турарди. Унинг ўнг томонида Маттитиё, Шама, Оноёҳ, Уриё, Хилқиё, Масиё ва чап томонида Подиё, Мишаил, Малкиё, Хашум, Хашбадданах, Закариё, Машуллом турар эдилар. Эзра баланд супа устида тургани учун жамики халқ уни кўриб турар эди. У бутун халқнинг кўзи олдида Таврот китобини очди. Эзра китобни очганда, бутун халқ ўрнидан турди. Сўнгра Эзра улуғвор Худо — Эгамизни олқишлади, жамики халқ қўлларини кўтариб, “Омин, Омин”, деди. Сўнг халқ икки букилиб, Эгамизга таъзим қилди. Халқ жойида турар экан, левилар — Ешува, Баних, Шаравиё, Ёмин, Оққув, Шаббатай, Хўдиё, Масиё, Килит, Озариё, Йўзабад, Ханон ва Палиё халққа Тавротни тушунтирар эдилар. Улар Худонинг Таврот китобидан ўқиб, ўқиганларини таржима қилиб берардилар, Тавротнинг мазмунини тушунтирардилар, шунинг учун халқ ўқилганларни тушунди. Мен озод бўлиб юравераман, Буйруқларингни излаб топганман. Руҳонийнинг вазифаси одамларга тўғри таълим беришдир. Одамлар унинг олдига маслаҳат сўраб боришлари керак, ахир, Мен Сарвари Оламман, у Менинг элчимдир. Шу боис ким бу амрларнинг энг кичигига ҳам риоя қилмай, уни бошқаларга бузиб ўргатса, Осмон Шоҳлигида энг кичик бўлади. Лекин ким бу амрларни бажариб, бошқаларга ўргатса, Осмон Шоҳлигида буюк бўлади. “Қонунни изоҳлаш ҳуқуқи Таврот тафсирчилари ва фарзийларга берилган. Шу боис уларга қулоқ солинглар, айтганини қилинглар, аммо қилганини қилманглар! Чунки улар ўзлари айтганларни қилмайдилар.
Выбор основного перевода