Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Аммо буларга қўшимча қилиб, сен Худодан қўрққан, диёнатли, тамадан нафратланадиган, лаёқатли одамларни танлаб ол. Уларни халқ тепасига мингбоши, юзбоши, элликбоши, ўнбоши қилиб тайинла. Бу одамлар ҳамма ҳақ масалалар устидан қарор қилиб, халққа хизмат қилишсин. Жуда муҳим ёки жуда қийин масалаларни эса сенга олиб келишлари мумкин. Кичикроқ ишларни ўзлари кўриб чиқаверсин. Улар сен учун ишни осонроқ қилиб, оғирликни кўтаришда сенга ёрдам берадилар. Эгангиз Худо сизларга берадиган ҳар бир шаҳарга ҳакамлар ва назоратчилар тайинланглар. Улар халқни адолат билан ҳукм қилсин. Эзра бутун ҳаётини Эгамиз берган Таврот китобини ўрганишга, унга амал қилишга, Тавротдаги қонун–қоидаларни Исроил халқига ўргатишга бағишлаган эди. Қани ҳазратим, ишга киришинг, бу сизнинг бурчингиздир. Биз сиз биланмиз. Дадил бўлинг, ишни бошланг.” Шунда Эзра ўрнидан туриб, руҳонийларнинг, левиларнинг ва бутун Исроил халқининг бошлиқларига, айтилганларни қиламиз, деб онт ичирди. Ҳаммалари онт ичдилар.
Выбор основного перевода