Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Хуллас, левиларнинг номма–ном рўйхатга киритилган авлодлари, уларнинг уруғ ва хонадонлари шулардан иборат эди. Йигирма ва ундан юқори ёшдаги левилар Эгамизнинг уйидаги хизматга тайинланган эдилар. Довуднинг охирги фармонига кўра, йигирма ва ундан юқори ёшдаги левилар рўйхатга олинган эдилар. Бобил шоҳи Навухадназар асир қилиб олиб кетган яҳудийларнинг бир қисми Қуддусга ва Яҳудо юртидаги ўз шаҳарларига қайтиб келиб, ўрнашдилар. Улар Зарубабел, Ёшуа, Нахимиё, Сараё, Ралиё, Мардохай, Билшон, Миспар, Биғвай, Рахум ва Банах бошчилигида қайтиб келган эдилар. Сургундан қайтиб келган Исроил эркакларининг сони қуйидагича эди: Ёҳузадах ўғли Ёшуа, унинг руҳоний ҳамкорлари ва Шалтиёл ўғли Зарубабел ўз уруғ–аймоғи билан биргаликда Исроил халқининг Худосига атаб, қурбонгоҳни қайтадан қурдилар. Улар Худонинг одами Мусонинг Таврот китобида ёзилган амрларига мувофиқ куйдириладиган қурбонликларни келтирмоқчи эдилар. Лекин Зарубабел, Ёшуа ва Исроилнинг бошқа уруғбошилари уларга шундай деб жавоб бердилар: “Сизлар Худойимизга уйни биз билан бирга қурмайсизлар. Исроил халқининг Худоси — Эгамиз учун уйни ўзимиз қурамиз. Форс шоҳи Куруш буни бизга буюрган.”
Выбор основного перевода