Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Марям қуйидаги нақоратни куйлаб, уларга бошчилик қилди: “Эгамизни мадҳ этиб куйланг. У буюк ғалаба келтирди. Отларни, аравакашларни денгизга улоқтирди.” Эгамизга шукрона айтинг, У яхшидир! Унинг содиқ севгиси абадийдир. Уларнинг ёнида Хаман, Ёдутун ва номма–ном айтиб танланган бошқа одамлар ҳам хизмат қилиб, Эгамизга: “Унинг содиқ севгиси абадийдир”, дея ҳамду сано айтишлари керак эди. Бу ерда ҳозир бўлган руҳонийларнинг ҳаммаси, қайси гуруҳга қарашли бўлишидан қатъий назар, ўзларини поклаган эдилар. Жамики леви созандалари — Осиф, Хаман, Ёдутун, уларнинг ўғиллари ва қариндошлари майин зиғир матосидан тикилган либосларни кийиб олган эдилар. Левилар зил, арфа ва лираларни кўтариб қурбонгоҳнинг шарқ томонида турдилар. Уларнинг ёнидан карнай чаладиган 120 нафар руҳоний жой олди. Созандалару карнайчилар жўр бўлиб, Эгамизга ҳамду сано ва шукрона айтар эдилар. Карнай, зил ва бошқа созлар жўрлигида қўшиқчилар Эгамизга шундай ҳамду сано куйлар эдилар: “Эгамиз яхшидир, Унинг содиқ севгиси абадийдир.” Руҳонийлар Муқаддас хонадан чиқиб кетаётганларида, бирданига Худонинг уйини булут қоплаб, Эгамизнинг улуғворлиги уйни тўлдирди. Шунинг учун руҳонийлар ўз хизматини давом эттира олмадилар. Жамики Исроил халқи олов тушганини ва Эгамизнинг улуғворлиги Маъбадни тўлдирганини кўргач, ҳаммалари ерга мук тушиб, таъзим қилдилар ва Эгамизга сажда қилиб, Унга шукрона айтдилар: “Эгамиз яхшидир, Унинг содиқ севгиси абадийдир.” Қуйидагилар левиларнинг уруғбошилари эдилар: Хашавиё, Шаравиё, Ешува, Биннуй, Кадмил ва уларнинг ҳамкорлари Маттаниё, Бобуҳё ва Ободиё. Худонинг одами Довуд берган фармонга кўра, улар Худога ҳамду сано ва шукрона айтаётганларида, икки гуруҳга бўлиниб, бир–бирларига рўпарама–рўпара туриб, куйлар эдилар. Машуллом, Талмўн ва Оққув Маъбад дарвозабонлари эдилар. Улар Эгамизнинг уйи дарвозалари ёнидаги омборхоналарни қўриқлар эдилар. Эгамиз яхшидир, Унинг содиқ севгиси абадий давом этади, Садоқати эса барча наслларга ўтади. Эй барча халқлар, Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Эй жамики элатлар, Уни олқишланглар!
Выбор основного перевода