Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Энди сиз амр беринг, Лубнонда менга садр дарахтлари кесиб берсинлар. Менинг одамларим сизнинг одамларингиз билан бирга ишлайдилар. Одамларингизга сиз сўраган ҳақни бераман. Ўзингиз биласиз, дарахт кесишда Сидонлик одамларингизга тенг келадиган устаси бизнинг орамизда йўқ.” Қаролларим ёғочларни Лубнондан денгизга судраб келадилар. Қаерни тайин этсанг, ёғочлардан сол қилиб, денгиз соҳили бўйлаб ўша ерга келтириб бераман. У ерда солларни ечдираман, сен эса олиб кетаверасан. Менинг эҳтиёжимни қондириб, одамларим учун озиқ–овқат берасан.” Мен ёғоч кесадиган хизматкорларингизга иш ҳақи қилиб 200.000 тоғора янчилган буғдой, 200.000 тоғора арпа, 40.000 кўза шароб ва 40.000 кўза зайтун мойи юбораман.” Сизга керак бўладиган ҳар қандай дарахтни биз Лубнондан кесиб берамиз, ёғочлардан сол қилиб, денгиз соҳили бўйлаб Яффага қадар келтириб берамиз. Сиз ўша ердан ёғочларни Қуддусга олиб кетаверасиз.” “Форс шоҳи Куруш шундай демоқда: Самовий Худо — Эгамиз ер юзидаги жамики шоҳликларни менга берган. У Яҳудо юртидаги Қуддус шаҳрида Ўзига бир уй қуришни менга топширди. Худонинг халқидан бўлганларга мен ижозат бераман: улар Қуддусга боришлари ва Исроил халқининг Худоси — Эгамизнинг уйини қайта қуришлари мумкин. Қуддусда сажда қилинадиган Худо Удир. Исроил халқига ўзларининг Худоси ёр бўлсин. Сургундаги яҳудийлар яшайдиган ҳамма жойда шундай деб эълон қилинсин: Қуддусга қайтмайдиган яҳудийлар қайтадиган яҳудийларга ёрдам берсин. Уларга кумуш, олтин, сафар учун зарур буюмлар ва чорва беришсин. Булардан ташқари, Худонинг Қуддусдаги уйи қайта қурилиши учун кўнгилдан чиқариб назрлар беришсин.” “Шоҳ Куруш ўз ҳукмронлигининг биринчи йилида Худонинг Қуддусдаги уйига оид шундай фармон чиқарди: Худонинг уйи олдинги ўрнида қайта қурилсин, токи одамлар у ерда қурбонликлар келтира оладиган бўлишсин. Бу уйнинг баландлиги олтмиш тирсак, кенглиги ҳам олтмиш тирсак бўлсин.
Выбор основного перевода