Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Абиб ойининг белгиланган вақтида хамиртурушсиз нон байрамини нишонланглар. Сизлар ўша ойда Мисрдан чиққансизлар. Мен сизларга амр этганимдай, етти кун хамиртурушсиз нон енглар. Ҳар ким Менинг ҳузуримга муносиб назрлар олиб келиши лозим. Буғдой ўримини йиғиштиришни бошлаганингизда, далангизга эккан уруғнинг илк ҳосилидан назр қилинглар. Шу орқали Ҳосил байрамини нишонланглар. Кузда даладаги ҳамма ҳосилингизни йиғиштириб бўлганингизда, Чайла байрамини нишонланглар. Исроил халқига шундай деди: “Еттинчи ойнинг ўн бешинчи кунидан бошлаб етти кун давомида Менга атаб Чайла байрамини нишонланглар. Шунда Балом Болоққа деди: — Менинг олдимга жўнатган чопарларингга айтмаганмидим: “Болоқ менга саройидаги ҳамма олтину кумушини берса ҳам, мен Эгамизнинг айтганидан четга чиқа олмайман. Ўз ихтиёрим билан бирор яхши ёки ёмон иш қилолмайман. Эгамиз менга нима деса, шуни айтаман”, деб?! Энди мен ўз халқим олдига қайтиб кетаман. Лекин кетишимдан олдин, Исроил халқи келажакда халқинг бошига қандай кунларни солишини сенга айтиб қўяй. Шундан сўнг Балом қуйидагича башорат қилди: “Бавўр ўғли Балом гапиряпти, Кўзи очиқ инсон сўзлаяпти. Худонинг каломини эшитган, Худойи Таолодан илму маърифат олган, Қодир Худонинг ваҳийини кўрган, Ҳушидан айрилган, лекин кўзлари катта очиқ одам айтяпти. Уни кўряпман–у, лекин шу топда йўқ, Унга қараяпман–у, лекин у яқин эмас. Бир юлдуз чиқар Ёқуб наслидан, Салтанат ҳассаси Исроил халқидан. Вайрон қилар у Мўаб чегараларини, Яксон этар Шет халқининг ерларини. Эдом ўлжага айланар, Ҳа, Сеир ғанимларнинг мулки бўлар, Исроил халқи эса зафарни қучар. Ёқуб наслидан ҳукмдор чиқар, Ир халқини тамом қириб ташлар.” Сўнг Балом Омолек халқини кўриб, улар ҳақида шундай башорат қилди: “Халқларнинг сардоридир Омолеклар, Лекин охири абадий ҳалокатга йўлиқар улар.” Кейин у Хайин халқини кўриб, улар ҳақида қуйидагича башорат қилди: “Мустаҳкамдир сизнинг бошпанангиз, Тоғ чўққисида жойлашган сизнинг инингиз. Ошур халқи сизни асир қилиб олиб кетажак, Шунда Хайин халқи қирилиб йўқ бўлажак.” Балом яна башоратини давом эттирди: “Эвоҳ! Худо шу ишларни амалга оширгач, ким тирик қолар?! Кипрдан сузиб келар кемалар, Ошур ва Ибир халқларини таслим этишар. Абадий ҳалокатга учрайди улар.” Шундан кейин Балом йўлга чиқиб, уйига жўнади. Болоқ ҳам ўз йўлига кетди. Улар Тавротни ўрганиб, Мусо орқали Эгамиз берган Чайла байрами ҳақидаги амрни топдилар. Бу амрга кўра, Исроил халқи еттинчи ойда нишонланадиган Чайла байрами кунларида чайлаларда яшашлари кераклигини билдилар. Бундан ташқари, Қуддусда ва Исроил халқининг ҳамма шаҳарларида қуйидагилар эълон қилиниши кераклигини ҳам билиб олдилар: “Тавротда ёзилган кўрсатмаларга мувофиқ, қирларга чиқинглар, чайлалар ясаш учун зайтун дарахти, мирта бутаси, пальма дарахтининг ва бошқа дарахтларнинг шох–шаббаларидан олиб келинглар.” Шундай қилиб, халқ бориб, шох–шаббалар олиб келди ва ўзлари учун чайлалар ясашди. Улар чайлаларни уйларининг томларида, ҳовлиларида, Худонинг уйи ҳовлисида, Сув дарвозаси ёнидаги майдонда, Эфрайим дарвозаси ёнидаги майдонда ясадилар. Сургундан қайтган ҳамма одамлар чайлалар ясаб, ўша чайлаларда яшадилар. Нун ўғли Ёшуа давридан бери Исроил халқи бундай байрамни нишонламаган эди. Ҳамма ғоят хурсанд эди. Қуддусга қарши уруш очганлардан тирик қолганлари эса ҳар йили Шоҳ — Сарвари Оламга сажда қилишга ва Чайла байрамини нишонлашга келишади.
Выбор основного перевода