Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Барно қизлар кейинги сафар ҳарамга тўпланишганда, Мардохай саройда ўз вазифасини бажараётган эди. Шоҳнинг саройдаги бошқа аъёнлари Хомонга тиз чўкиб таъзим қилардилар. Чунки шоҳнинг амри шундай эди. Мардохай эса на эгиларди, на таъзим қиларди. Шоҳнинг саройдаги аъёнлари Мардохайга: “Нимага сен шоҳнинг амрига итоат этмаяпсан–а?!” деб айтардилар. Улар Мардохайга бу гапни ҳар куни айтсалар ҳам, Мардохай уларнинг гапига қулоқ солмасди. Аъёнлар, Мардохайнинг бу қилиғига Хомон тоқат қила олармикан, деб уни бу аҳволдан хабардор қилдилар. Чунки Мардохай уларга: “Мен яҳудийман”, деб айтган эди. Хомон Мардохайнинг тиз чўкиб таъзим қилмаётганини кўрганда, ғазабдан тутақарди. Нафрат ёлғон билан яширилган бўлса ҳам, ёмонлиги эл–юртга ошкор бўлади.
Выбор основного перевода