Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
“Шоҳ саройида ҳамма хизмат қилаётганлар ва шоҳнинг қўли остидаги вилоятлар халқи шуни биладиларки, кимки ички ҳовлига — шоҳ ҳузурига чақирилмасдан кирса, эркакми, аёлми, барибир, ҳукм битта — уни ўлим кутади. Шоҳ салтанатнинг олтин ҳассасини кимга томон узатсагина, ўша тирик қолади. Лекин ўттиз кундан буён шоҳ мени чақиргани йўқ.” “Боринг, Шушандаги ҳамма яҳудийларни тўплаб, мен учун рўза тутинглар. Уч кечаю уч кундуз ҳеч нарса еманглар ҳам, ичманглар ҳам. Мен ҳам канизакларим билан рўза тутаман, сўнгра қонунга хилоф бўлса ҳам, шоҳ ҳузурига бораман. Майли, ўлсам, ўлай.” — Ҳовлида ким бор? — сўради шоҳ. Шу пайтда Хомон шоҳ саройининг ташқи ҳовлисига келган ва Мардохай учун тайёрлатиб қўйган дорга уни остириш тўғрисида шоҳ билан маслаҳатлашмоқчи бўлиб турган эди.
Выбор основного перевода