Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Бу воқеа текширилгач, тўғри деб топилди ва иккала хизматкор дорга осилди. Бу воқеа шоҳнинг “Кундалик хотиралар китоби”га ёзиб қўйилди. — Ҳовлида ким бор? — сўради шоҳ. Шу пайтда Хомон шоҳ саройининг ташқи ҳовлисига келган ва Мардохай учун тайёрлатиб қўйган дорга уни остириш тўғрисида шоҳ билан маслаҳатлашмоқчи бўлиб турган эди. Шоҳнинг мулозимларидан бири Харбона айтиб қолди: — Ҳа, айтгандай, Хомон уйининг олдига эллик тирсакли дор тайёрлаб қўйган. Бу дорга Мардохайни осмоқчи. Мардохай эса шоҳимизни огоҳлантириб унинг ҳаётини сақлаб қолган. — Ўша дорга Хомоннинг ўзини осинглар! — деб фармон берди шоҳ. Мардохай учун тайёрлаб қўйилган дорга Хомоннинг ўзини осдилар. Шундан сўнггина шоҳнинг ғазаби босилди.
Выбор основного перевода