Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Агар шоҳимиз маъқул кўрсалар, ўзлари бутун шоҳлик ҳудуди бўйича қарор чиқарсинлар. Форс ҳамда Мидия шоҳлиги қонунларига: “Вашти шоҳ Ахашвераш ҳузурига кирмасин, унинг шоҳликдаги мартабаси бошқа яхшироғига берилсин” деган қўшимча киритилсин ва бу фармон ўзгартирилмасин. Агар шоҳимиз маъқул кўрсалар, бу халқни қириб ташлаш учун фармон берсинлар. Мен ўн минг талант кумушимни аъёнлар қўлига олиб бориб бераман. Улар бу кумушни шоҳимиз хазинасига топширадилар. Шундан кейин малика Эстер гапирди: — Шоҳ ҳазратлари! Агар ўзлари мендан мамнун бўлсалар, агар шоҳим маъқул кўрсалар, истагим шуки, жонимни сақлаб қолсинлар, тилагим шуки, менинг халқим жонига раҳм қилсинлар! ва айтди: — Агар шоҳимиз маъқул кўриб, мендан мамнун бўлсалар, бу ишни ўринли деб билсалар, ўзларига ёққан бўлсам, Ўгах наслидан Хамадото ўғли Хомоннинг шоҳлик ҳудудидаги ҳамма яҳудийларни қириб ташлаш тўғрисида қасддан ёзган мактубини бекор қилиш учун бошқа мактуб ёзилсин.
Выбор основного перевода