Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Ҳа, қулингиз Йўаб вазиятни яхшилаш учун ўйлаб топди буни. Шоҳ ҳазратлари Худонинг фариштаси каби донодир, эл–юртда бўлиб ўтган воқеалар унинг назаридан четда қолмайди. Отам хонадонининг ҳамма аъзолари шоҳ ҳазратларидан фақат ўлимни кутиб юрганларида, мен, қулингизга, сиз хонадонингиз аъзолари қаторида дастурхонингиздан таом ейиш имтиёзини бердингиз. Сиздан бундан ортиқ бир нарса сўрашга қандай ҳақим бор, эй шоҳим?! “Шоҳ саройида ҳамма хизмат қилаётганлар ва шоҳнинг қўли остидаги вилоятлар халқи шуни биладиларки, кимки ички ҳовлига — шоҳ ҳузурига чақирилмасдан кирса, эркакми, аёлми, барибир, ҳукм битта — уни ўлим кутади. Шоҳ салтанатнинг олтин ҳассасини кимга томон узатсагина, ўша тирик қолади. Лекин ўттиз кундан буён шоҳ мени чақиргани йўқ.” Шоҳ салтанатнинг олтин ҳассасини Эстер томон узатган эди, Эстер ўрнидан туриб, шоҳнинг қаршисига келди Шоҳ Сулаймон ўз тахтиравонини Лубнон ёғочларидан ясаттирган. Бу тахтиравон дасталари кумушдан, Орқаси тилладан ясалган, Ўриндиғига эса сафсар кимхоб тўшалган. Қуддус қизлари тахтиравоннинг ичини Муҳаббат билан безатганлар. Чиқинглар, эй Сион қизлари! Шоҳ Сулаймонга қаранглар. Тўйи куни, юраги шодлик билан тўлган куни Онаси кийдирган тожга қаранглар. Эй жоним, келинчагим, Қалбимни асир қилдинг. Кўзларингнинг нигоҳи билан, Бўйнингдаги маржонинг билан Қалбимни асир қилдинг. Шоҳнинг юраги Эгамизнинг қўлида, уни ирмоқдай хоҳлаган томонга буради.
Выбор основного перевода