Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Эгамиз кўрдики, ер юзида инсон зоти қилаётган қабиҳликлар жуда ҳам кўп экан. Уларнинг кўнглида фақат қабиҳ ният бор экан. Эгамиз қурбонликнинг хушбўй ҳидидан мамнун бўлиб, Ўзига Ўзи деди: “Инсоннинг кўнглида болалигиданоқ қабиҳ ният бор экан. Шундай бўлса ҳам, Мен бундан буён жамики тирик жонзотни олдингидай қириб ташламайман. Инсон туфайли бутун дунёни лаънатламайман. Донолик ва илм–маърифатнинг фойдаси телбалик ва аҳмоқликдан устунлигини англаб етишга ўзимни бағишладим, аммо бу ҳам шамолнинг орқасидан қувишдай эканлигини тушундим. Жиноятга тез жазо берилмагани учун инсонларнинг юраги ёвузликлар қилишга доим тайёр. Ҳамманинг тақдири бир хил, солиҳнинг ҳам, фосиқнинг ҳам, яхшининг ҳам, ёмоннинг ҳам, ҳалолнинг ҳам, ҳаромнинг ҳам, қурбонлик қиладиганларнинг ҳам, қурбонлик қилмайдиганларнинг ҳам тақдири бирдир. Гуноҳкорларга нима бўлса, яхшиларга ҳам шундай бўлади, художўйлик билан назр қиладиганларнинг ҳам, чин кўнгилдан назр қилмайдиганларнинг ҳам қисмати бир.
Выбор основного перевода