Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Эҳ, ҳаммаси барибир экан, шунинг учун ҳам: «У айбсизни ҳам, фосиқни ҳам ҳалок қилади», деб айтаман. Юртларга ўзларининг номини берганда ҳам, Мозор то абад уйи бўлиб қолади, Маскани наслдан наслга ўтаверади. Дононинг кўзи бор, Нодон эса қоронғиликда юради. Аммо ҳамманинг тақдири бир эканлигини ҳам тушундим. Ўзимча: “Нодоннинг бошига тушган нарса менинг ҳам бошимга тушар экан. Шундай экан, доно бўлишнинг нима фойдаси бор?!” деб ўйладим. “Бу ҳам беҳуда!” — дедим. У қуёш юзини кўрмаган, ҳаёт нималигини билмаган. Шундай бўлса ҳам, икки минг йил яшаб ҳаётнинг роҳатини кўрмаган кишидан кўра, кўпроқ ўша бола ором олади. Барибир ҳамма бир жойга боради–ку! Тўй бўлаётган уйга боришдан кўра, азадор хонадонга бориш яхшироқ, чунки ҳамманинг тақдири бир, ҳаёт бўлганлар буни унутмасинлар. Исроил юртига қаратиб шундай сўзларни айт: «Эгамиз демоқда: Мен Ўзим сенга қарши чиқаман! Қиличимни қинидан суғуриб, ҳаммангизни — солиҳларни ҳам, фосиқларни ҳам йўқ қиламан. Шунда у менга деди: — Бу қоғозга бутун юрт устига келадиган лаънат ёзилган. Қоғознинг бир томонидаги ёзувга кўра, ўғирлик қилганлар, орқа томонидаги ёзувга кўра, ёлғон қасам ичганлар юртдан йўқ қилинади. Ўша даврда бутун Миср ва Канъон бўйлаб очарчилик тарқалди, кўп азоб–уқубатлар келиб чиқди. Ота–боболаримиз егулик топа олмай қолдилар. Бизни денгиз орқали Италияга жўнатишга қарор қилдилар. Шундан кейин улар Павлусни ва бошқа баъзи маҳбусларни Империя қўшинидаги Юлиюс деган Рим юзбошисига топширдилар. Бир неча кун биз на қуёшни, на юлдузларни кўрдик. Бўрон қутургани сари, қутулишимизга бўлган умид сўниб борарди.
Выбор основного перевода