Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Хаёлингизда: “Ўз куч–қудратим билан мана шу бойликни топдим”, деманглар. Аммо Эгангиз Худони доимо ёдингизда тутинглар. Зеро, бойликни топишга куч берган Эгангиздир. Шундай қилиб, У ота–боболарингиз билан қасам ичиб, қилган аҳдини бугун бажармоқда. Араванинг орқасидан кузатиб боринглар. Агар сигирлар бизнинг юртимиз чегарасидан ўтиб, Байт–Шамаш шаҳрига борадиган йўлдан кетса, демак, бошимизга бундай катта кулфатни солган Исроил халқининг Худосидир. Агарда шундай бўлмаса, бу кулфат бизга Ундан келмаганини, балки бир тасодиф бўлганини билиб оламиз. Бир одам бехосдан ёйини тортиб қўйиб юборган эди, ўқ тўппа–тўғри Исроил шоҳига келиб тегди. Шоҳнинг устидаги совути уланган жойдан ўқ кириб кетган экан. Шоҳ оғир жароҳатланди. — Отни орқага бур, мен жароҳатландим, лашкар орасидан мени олиб чиқиб кет! — деди шоҳ извошчисига. Бу дунёда ҳамма нарсанинг ўз тайинланган пайти бор, ҳар бир ишнинг ўз вақти бор. аҳмоқлар баланд лавозимга кўтарилади, бойлар эса пастда ўтиришади. Мен яна шуни кўрдим: зодагонлар худди қуллардай пиёда юрганда, қуллар отда юрарди. Эгамиз шундай деб айтмоқда: “Донолар донолиги билан мақтанмасин. Кучлилар кучи билан мақтанмасин. Бойлар бойлиги билан мақтанмасин. Эй Эгам, биламан, Одам зоти ўз тақдирини ўзи белгилай олмайди, Ўз қадами ўзининг ихтиёрида эмас. Ўшанда чаққонлар ҳам қочиб қутулолмайди, Паҳлавонлар ҳам кучдан қолади, Ҳатто жангчилар ҳам жонини сақлай олмайди. Камонкаш дош беролмайди, Чопарлар қутқара олмайди ўзини, Отлиқлар сақлай олмайди жонини. Биронтангиз ташвишланиб, умрингизни бир лаҳзага бўлса ҳам узайтира олармидингиз?!
Выбор основного перевода