Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Даҳшатли товушлар қулоқларига тинчлик бермайди. Фаровонлик чоғида ҳам уларнинг устига босқинчи бостириб келади. Кўрганман фосиқ, золим одамнинг Ўз юртида ям–яшил дарахтдай унганини. Кўп ўтмай у ўтиб кетди, йўқ бўлди, Қанча қидирсам ҳам, топа олмадим. Улар бирдан қирилиб кетади, Ваҳимадан қирилиб, йўқ бўлади. У тузоққа кираётган қушдай, найза жигарига тегмагунча ҳаётини йўқотишини билмайди. Эртанги кун билан мақтанма, унинг нима олиб келишини билмайсан–ку! Фосиқнинг гуноҳи қопқон, солиҳ эса қўшиқ айтиб қувонади. Доно киши яна шуни билади: ҳеч ким келажакда нима бўлишини, қачон содир бўлишини билмайди. Ваҳимали овозни эшитиб қочган чуқурга тушар, Чуқурдан чиққан эса тузоққа илинар, Осмоннинг қопқаси очилади, Ернинг пойдевори титраб кетади. Аммо Худо унга шундай дебди: — Эй нодон! Шу тундаёқ жонинг олинади. Йиғиб–терган мол–мулкинг энди кимга қолади?! Ҳар доим тайёр ҳолда туринглар: белбоғларингиз белингизда боғланган, чироқларингиз ёниб турган бўлсин! Ҳушёр бўлинглар! Кайфу сафога, бу ҳаётнинг ташвишларига берилиб кетманглар. Тағин ўша кун келиб қолганда сизлар тўсатдан тўрга тушган одамларга ўхшаб қолманглар! Чунки у кун бутун ер юзида яшовчиларнинг бошига тушади. Шу сабабдан, Худонинг қурол–аслаҳалари билан қуролланинг, деб айтяпман. Шунда ёвузликка тўла кунларда маҳкам тура оласиз, қуролланиб тайёр турган бўласиз. Ҳомиладор аёлнинг тўлғоқ оғриқлари кутилмаганда келгандай, одамлар: “Ҳамма ёқ тинч, осойишта”, деб юрганларида, бирданига бошларига ҳалокат тушади. Улар қочиб қутула олмайдилар.
Выбор основного перевода