Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Сўнг Йўаб ва унинг ҳамма одамлари Овил–Байт–Махога бордилар, ўша шаҳарни қамал қилиб, шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уйдилар ва тепага чиқиб девортешар қурол билан деворни йиқита бошладилар. Шу пайт бир доно аёл шаҳар ичкарисидан овоз берди: — Эшитинглар! Қулоқ солинглар! Йўабни айтиб юборинглар, бу ёққа келсин, у билан гаплашмоқчиман. Сўнг аёл бутун шаҳар аҳлига ўзининг доно гапларини етказди. Шаҳар аҳли Шебанинг бошини кесиб, девордан ошириб Йўабга ташлади. Йўаб бурғусини чалди. Йўабнинг одамлари шаҳардан чиқиб, уйларига қайтиб кетишди. Йўаб ҳам Қуддусга — шоҳнинг ёнига жўнади. Шу кеча шоҳнинг уйқуси қочди. Шоҳ: — “Кундалик хотиралар китоби”ни олиб келинглар! — деб буюрди. Китобни унга ўқиб беришди. Хотира китобидаги шоҳ Ахашверашнинг дарвозабонлари Бихтан ва Тараш шоҳнинг жонига қасд қилишни режалаштирганлари, буни Мардохай билиб қолиб шоҳга етказгани тўғрисида ёзилган воқеага етиб келишди. Шунда шоҳ: — Бу хизмати учун Мардохай нима билан тақдирланган? Унга ҳурмат кўрсатилганми? — деб сўради. — У ҳеч нарса билан тақдирланмаган, — деб жавоб беришди шоҳнинг аъёнлари. Доно энг қудратли шаҳарга бориб, таянч бўлган қалъани ҳам вайрон қилади. Доно сипоҳлар кучли сипоҳлардан, илм–маърифатлилар эса кучи борлардан қудратлироқдир. Мазах қилувчилар шаҳарда тўполон қилади, донолар эса ғазабни тинчлантиради. Донолар ҳам, нодонлар унутилгани каби, унутилади, келажакда ҳамма бирдай унутилади. Нима учун донолар нодонлардай ўлиши керак?! Қари, маслаҳатга қулоқ солмайдиган нодон шоҳдан камбағал, лекин доно бўлган йигит яхшироқдир. Донолик инсонни шаҳардаги ўнта ҳукмдордан қудратлироқ қилади. Яна шу нарсани кўрдим, фосиқ кишининг жасади муқаддас жойдан олиб чиқилди. Орқасидан оломон борарди, ўша фосиқ киши ҳурмат билан кўмилди. Солиҳларнинг жасадлари эса сочилиб ётарди. Бу ҳам беҳудадир. Донолик уруш қуролларидан яхшироқдир, лекин бир бефаросат кўп яхшиларни бузади.
Выбор основного перевода