Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Эгангиз Худога назр атаган бўлсангиз, уни кечиктирмасдан келтиринг. Эгангиз Худо ваъдангизни бажаришни сиздан талаб қилади. Келтирмасангиз, ўзингизга гуноҳ орттириб оласиз. Назр атамасангиз гуноҳ бўлмайди. Аммо ўз хоҳишингиз билан Эгангиз Худога онт ичиб назр атасангиз, оғзингиздан чиққан ваъдангизни албатта бажаринг. Бировнинг узумзорига кирганингизда, тўйгунингизча узумдан есангиз бўлади, лекин идишингизга териб олманг. агар бирорта эркак киши Эгамизга ваъда берган бўлса ёки бирор нарсадан ўзини тийишга қасам ичган бўлса, айтганларининг ҳаммасини бажарсин. У сўзидан қайтмасин. Мен, Худога шукрона қурбонлигини қил, Мен, Худойи Таолога онтингни адо қил. Куйдириладиган қурбонликлар билан Сенга берган онтимни адо этгани Мен Сенинг уйингга келаман. Кулфатда қолганимда онт ичган эдим, Тилим ваъда берган, оғзим сўйлаган эди. Эгангиз Худога онтингизни адо қилинглар, Қўрқинчли Худога атрофидагилари Ҳадялар олиб келсинлар!
Выбор основного перевода