Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Парвардигор Эгамиз одамга шундай деди: “Хотинингнинг гапига кирганинг учун, Мен, ема, деб тақиқлаган мевани еганинг учун Сен туфайли ерни лаънати қилдим. Бутун умринг бўйи тимдалаб ерни, Ердан ўтказасан тирикчилигингни. Ернинг ҳосили емишинг бўлса ҳам, Ер сен учун тиканлару қушқўнмас ўстиради. Сен тупроқдан яралгансан, То тупроққа қайтгунингга қадар, Пешана теринг билан нон ейсан. Зеро, сен тупроқдирсан Ва тупроққа қайтасан.” — Бир юз ўттиз йилдан бери бу дунёда меҳмонман, — деди Ёқуб фиръавнга. — Ота–боболарим ҳам бу дунёдан меҳмон бўлиб ўтдилар. Лекин менинг ҳаётим тез ва қийинчилик билан кечди, мен ҳали ота–боболарим ёшига етмадим. Алангадан учқун сакраб чиққани каби, Инсон ҳам ўзи учун муаммо келтириб чиқаради. Аёл зотидан туғилган инсоннинг Умри қисқа, ҳаёти қайғуга тўла бўлади. Кунларимиз етмиш йил экан, Агар бардам бўлсак, саксон йил экан. Энг ажойиб йиллар заҳмат, жафо билан кечаркан, Умримиз тез ўтар, ўзимиз учиб кетармиз. Одам бу дунёда қилган меҳнатидан Қандай фойда топар? Ахир, унинг кунлари дардга тўла бўлса, қайғудан боши чиқмаса, ҳаттоки кечалари ҳам дам ололмаса. Эҳ, бу ҳам беҳуда!
Выбор основного перевода