Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Қийналганларга ҳар кун ташвиш, лекин юрагида шодлик бўлса, доимо байрам. Ўзим хоҳлаган ҳамма нарсани олдим, кўнглим истаганини қилдим. Қилган ҳар бир ишимдан жоним роҳатланди, бу қилган меҳнатларим эвазига келган мукофот эди. Ахир, унинг кунлари дардга тўла бўлса, қайғудан боши чиқмаса, ҳаттоки кечалари ҳам дам ололмаса. Эҳ, бу ҳам беҳуда! Одам учун ейиш, ичиш ва қилган меҳнатидан роҳатланишдан яхшироқ нарса йўқ. Бу ҳам Худодан эканлигини тушундим, Инсон учун бахтли ҳаёт кечириш, ўз ҳаётидан роҳатланишдан бошқа яхшироқ нарса йўқ эканлигини тушуниб етдим. Ҳамма еб, ичиб, ўз қилган меҳнатининг роҳатини кўрсин. Бу Худонинг инъомидир. Шунда мен тушундим: инсон учун ўз меҳнатидан роҳат олишдан бошқа яхшироқ нарса йўқ экан, чунки бу унинг тақдири. Инсон ўтиб кетгандан кейин нима бўлишини ким унга кўрсата олади?! Шунинг учун мен бу ҳаётдан роҳат олишни маслаҳат бераман. Бу дунёда одамларга ейиш, ичиш ва хурсанд бўлишдан бошқа яхшироқ нарса йўқдир. Худо инсонга берган бу дунёдаги ҳаёти давомида қиладиган меҳнатида шодлик у билан бўлади.
Выбор основного перевода