Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
шунда ҳам аҳмоқлар гапираверадилар. Ҳеч ким нима бўлишини билмайди, ким бизга келажакни айтиб бера олади?! Одамларнинг ҳаммаси кўп хато қилади. Сўзлаётганда хато қилмаган инсон етукдир. У бутун вужудини жиловлай олади. Биз отларни итоат эттириш учун оғизларига сувлуқ соламиз. Шу орқали уларнинг бутун танасини бошқарамиз. Мана, кемалар ҳам, қанча улкан бўлмасин ва кучли шамоллар ёрдамида юрмасин, кичкина бир руль билан бошқарилади. Кемачи руль ёрдамида кемани истаган жойга йўналтиради. Тил ҳам худди шундайдир, тил баданнинг кичкина бир узвидир, аммо катта муаммоларни келтириб чиқаради. Қара, кичкина бир олов бепоён ўрмонни ёндириб юборади! Тил ҳам оловга ўхшайди. Тил — узвларимиз орасида бир бузғунчи дунё! У бутун вужудимизни булғайди. У дўзахдан алангаланиб, бутун ҳаётимизни ёндиради. Турли хил ёввойи ҳайвонлар билан қушлар, судралувчи ва денгиз ҳайвонлари инсон зоти томонидан бошқарилган ва бошқарилмоқда. Аммо тилни ҳеч бир инсон бошқара олмайди. Тиниб–тинчимас бу ёвуз тил заҳри қотилдир. Биз тилимиз билан самовий Отамиз бўлган Эгамизни олқишлаймиз ва тилимиз билан Худонинг суратида яратилган инсонларни лаънатлаймиз. Олқиш ва лаънат бир оғиздан чиқади. Эй биродарларим, бундай бўлмаслиги керак! Ахир, битта булоқдан ҳам ширин, ҳам аччиқ сув оқиб чиқмайди–ку! Эй биродарларим, анжир дарахти зайтун мевасини берадими?! Ёки ток новдаси анжир тугадими?! Йўқ! Шўр булоқдан ҳам ширин сув оқиб чиқмайди!
Выбор основного перевода