Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Яна шоҳ ҳазратлари ўрмон қоровули Осифга ҳам мактуб ёзиб, унга кўрсатмалар берсалар, у менга дарахтлар кесиб берсин. Маъбад ёнидаги қалъа дарвозалари учун, шаҳар девори ва ўзим яшайдиган уй учун керак бўладиган ёғоч билан у мени таъминласин. Мен нима сўраган бўлсам, шоҳ ҳаммасига ижозат берди, чунки Худойимнинг марҳамати менга ёр эди. Эй шимол шабадаси, қўзғал, Жануб шамоли, келгин! Боғимда эсгин, Токи хушбўй ҳидлари Ҳамма жойга таралсин. Севгилим ўз боғига келиб, Аъло меваларидан есин. Эй жоним, келинчагим, боғимга келиб, Мирра ва зираворларимни тўплайман. Асалари мумини ҳамда асалимни ейман, Сут ва шаробимни ичаман. Тўйгунингча егин, севгилим, Севгидан ичиб, қониққин. Мен бодомзорга, Водий чечакларини кўришга бордим. Токлару анорлар гуллаганмикин, дея бордим.
Выбор основного перевода