Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Ҳар кимнинг умри соядай ўтиб кетар, Инсоннинг ҳаракати беҳуда бўлар, Бойлик йиғар, лекин билмас Ким бойликка эгалик қилар. Донони қаранг, улар ҳам ўлади, Аҳмоқ, бемаъни бирдай ҳалок бўлади, Уларнинг бойлиги бошқаларга қолади. Аммо қарасам, ўз қўлларим билан қилган ишларим, қилган ҳамма меҳнатим — буларнинг ҳаммаси беҳуда экан, шамолнинг орқасидан қувишдай экан. Бу дунёда бирорта фойдали нарса топилмаслигини билдим. Ахир, барибир донолик, билим ва моҳирлик билан топилган нарсалар мана шу нарсалар учун ишламаганларга қолар экан. Бу ҳам беҳуда, қандай фалокат! Донолар ҳам, нодонлар унутилгани каби, унутилади, келажакда ҳамма бирдай унутилади. Нима учун донолар нодонлардай ўлиши керак?!
Выбор основного перевода