Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Сулаймон ўзига ҳам сарой қурди. У ўз саройини ўн уч йилда қуриб битказди. У дастлаб саройдаги “Лубнон ўрмони” деган уйни қурди. Уйнинг узунлиги 100 тирсак, кенглиги 50 тирсак, баландлиги 30 тирсак бўлиб, садр ёғочидан тўрт қатор устун ўрнатилган, устунлар тепасига садр ёғочидан қилинган тўсинлар ташланган эди. Уйнинг томи садр ёғочи билан қопланган эди. Тўсинлар қирқ бешта бўлиб, ҳар қаторда ўн бештадан эди. Ён деворлардаги деразалар уч қатор бўлиб, бир–бирига рўпарама–рўпара эди. Ҳамма эшиклар ва эшиклар кесакиси тўрт бурчакли қилиб ясалган, ён деворларда учтадан эшик бўлиб, бир–бирига рўпарама–рўпара эди. Сулаймон саройнинг “Устунли кошона”сини ҳам қурди. Кошонанинг бўйи 50 тирсак, эни 30 тирсак эди. Кошонанинг олд томонида айвон қурдириб, устун билан тиради. Айвоннинг томи ёпилган эди. Яна саройнинг тахт турадиган кошонасини қурдириб, тепасидан пастига қадар садр ёғочи билан қоплатди. Сулаймон бу кошонада ўтириб, ҳукм чиқарарди. Бу кошонанинг орқа томонидаги ҳовлида Сулаймон яшайдиган уй бор эди. Бу уй ҳам айни шу тарзда қурилган эди. Сулаймон хотини — фиръавннинг қизи учун ҳам худди шу кошона каби бир уй қуриб берди. Бинолар пойдеворидан томигача мармар тошлардан қилинган эди. Мармар тошларнинг олд ва орқа томони арралаб тарошланган, белгиланган ўлчовга кўра, тайёрланган эди. Ҳовлининг деворлари ҳам шу тарзда қурилган эди. Пойдеворнинг мармар тошлари йирик, 8 тирсакли, 10 тирсакли эди. Девори ҳам мармар тошлардан қурилган эди. Тошлар белгиланган ўлчовга кўра, тайёрланиб, тарошланган эди. Девор қурилишида садр ёғочидан ҳам фойдаланилди. Катта ҳовлининг чор атрофи девор билан ўралган бўлиб, уч қатор тарошланган тош ва бир қатор садр ёғочидан қилинган эди. Эгамиз уйининг ички ҳовлиси билан айвонининг деворлари ҳам шундай қилинган эди. Рамалик Шимах узумзорлар учун масъул эди. Шафомлик Забди шароб омборлари учун масъул эди. Мен ҳам девордай эдим. Энди эса кўкракларим миноралардайдир. Шунинг учун севгилим мени Тўлиқ етилган деб билади. Сулаймоннинг Баал–Хомонда узумзори бор эди. У узумзорини боғбонларга ишониб топширди. Уларнинг ҳар бири узумзор учун Минг кумуш танга тўлаши керак эди.
Выбор основного перевода