Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Ўлим ва Ҳалокат ҳеч тўймаганидай, инсоннинг кўзи ҳам асло тўймайди. Ҳамма нарса чарчатар, ҳолдан тойдирар, Уларни тасвирлашга сўзлар ҳам етмас. Кўзларимиз кўраверар, аммо тўймас, Қулоқларимиз эшитаверар, аммо қониқмас. Шунда мен тушундим: инсон учун ўз меҳнатидан роҳат олишдан бошқа яхшироқ нарса йўқ экан, чунки бу унинг тақдири. Инсон ўтиб кетгандан кейин нима бўлишини ким унга кўрсата олади?! Худо кимга бойлик ва мулк бериб, унга мана шу нарсалардан роҳатланишга имконият ҳам берса, инсонга ўз қилган меҳнатидан мамнун бўлиб, ундан завқланишига йўл берса, мана шу Худонинг инъомидир. Бу дунёдаги сизга берилган умр давомида ўз севган хотинингиз билан тез ўтиб кетадиган бу ҳаётдан завқланинг. Ҳаётингиз ва дунёда қиладиган меҳнатларингиз давомида сизга шундай имкониятни Худо берган.
Выбор основного перевода