Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Донони қаранг, улар ҳам ўлади, Аҳмоқ, бемаъни бирдай ҳалок бўлади, Уларнинг бойлиги бошқаларга қолади. Юртларга ўзларининг номини берганда ҳам, Мозор то абад уйи бўлиб қолади, Маскани наслдан наслга ўтаверади. Фаҳм–фаросатли инсон доноликка қарайди, нодоннинг кўзи эса дунёнинг нариги четида. Ҳамманинг тақдири бир хил, солиҳнинг ҳам, фосиқнинг ҳам, яхшининг ҳам, ёмоннинг ҳам, ҳалолнинг ҳам, ҳаромнинг ҳам, қурбонлик қиладиганларнинг ҳам, қурбонлик қилмайдиганларнинг ҳам тақдири бирдир. Гуноҳкорларга нима бўлса, яхшиларга ҳам шундай бўлади, художўйлик билан назр қиладиганларнинг ҳам, чин кўнгилдан назр қилмайдиганларнинг ҳам қисмати бир. Бу дунёда бўлаётган ҳамма ишларнинг қайғулилиги шундадир: ҳамманинг тақдири бир хил. Шунинг учун ҳамманинг юраги ғазабу аламга тўла, ҳаётликларида юраги телбалик билан тўла. Кейин эса улар бу оламдан ўтадилар. Мен яна бир нарсани тушундим, бу дунёда: Мусобақада ғалаба доимо тез югурганга, Жангда ғалаба доим кучлига насиб этмас экан. Мол–мулк доимо донога, Бойлик ҳам доим уддабуронга насиб этмас экан. Муваффақият доимо билимдонга келавермас экан. Ҳа, куни келиб, ҳамманинг ҳам омади кетади.
Выбор основного перевода