Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Жаброил менга яқинлашганда, мен қўрққанимдан юз тубан ерга йиқилдим. Аммо у менга: — Тушунгин, эй инсон, бу охирзамон ваҳийси, — деди. Дониёр, мен ҳозир сенга тушунтириб берган эрталабки ва кечқурунги қурбонликларга оид бўлган бу ваҳий албатта амалга ошади. Сен ваҳийни сир тутгин, чунки бу узоқ келажакка оид нарсадир. Сен эса, эй Дониёр, китобни муҳрлагин–у, бу сўзларни охирзамонгача сир сақла. Бу давр мобайнида кўп одамлар ўзларини у ёқдан–бу ёққа уриб, юз бераётган ҳодисаларни тушунмоқчи бўладилар.” Эй Дониёр, сен эса ҳаётингни шу зайлда давом эттиравер. Вақти келиб, оламдан кўз юмасан. Охиратда эса мукофотингни олиш учун тириласан.” Исо уларга шундай жавоб берди: — Вақт ва даврларни Отам Ўз ҳокимияти орқали ўрнатган, буларни билиш сизнинг ишингиз эмас. Аслида уларнинг бу изланишлари ўз манфаати учун эмас, балки сизларнинг манфаатингиз учун қилинганини Худо уларга аён этди. Пайғамбарлар эълон қилган нажот ҳақидаги Хушхабар сизнинг даврингизда амалга ошди. Бу Хушхабарни сизларга осмондан юборилган Муқаддас Руҳнинг қудратига тўлган одамлар баён этишди. Ҳатто фаришталар ҳам бу нажотнинг қай тарзда амалга ошишини интизорлик билан кутаётган эдилар.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Выбор основного перевода