Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Эй шогирдларим, Эгам менга берган бу сўзларни авайлаб асранг. Мана, бу ваҳийнинг ҳаммаси сизлар учун муҳрланган ўрама қоғоздай бўлиб қолди. Бу ўрама қоғоз ўқий оладиганларга берилиб: “Буни ўқинг!” деб буюрилса, улар: “Йўқ, муҳрланган экан”, дейдилар. Жаброил менга яқинлашганда, мен қўрққанимдан юз тубан ерга йиқилдим. Аммо у менга: — Тушунгин, эй инсон, бу охирзамон ваҳийси, — деди. Дониёр, мен ҳозир сенга тушунтириб берган эрталабки ва кечқурунги қурбонликларга оид бўлган бу ваҳий албатта амалга ошади. Сен ваҳийни сир тутгин, чунки бу узоқ келажакка оид нарсадир. У шундай жавоб берди: — Бу тўғрида ҳеч хавотир олма, Дониёр, чунки бу сўзлар муҳрланган бўлиб охирзамонга қадар сир сақланади. Эй Дониёр, сен эса ҳаётингни шу зайлда давом эттиравер. Вақти келиб, оламдан кўз юмасан. Охиратда эса мукофотингни олиш учун тириласан.” Кейин менга яна шундай деди: “Бу китобнинг башорат сўзларини сир сақлама, чунки вақт яқиндир.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Выбор основного перевода