Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Сен эса, эй Дониёр, китобни муҳрлагин–у, бу сўзларни охирзамонгача сир сақла. Бу давр мобайнида кўп одамлар ўзларини у ёқдан–бу ёққа уриб, юз бераётган ҳодисаларни тушунмоқчи бўладилар.” У шундай жавоб берди: — Бу тўғрида ҳеч хавотир олма, Дониёр, чунки бу сўзлар муҳрланган бўлиб охирзамонга қадар сир сақланади. Бегона ўтларни сепган душман — иблис, ўрим–йиғим — охирзамон, ўроқчилар эса фаришталардир. Шоҳ унга: — Баракалла! Сен яхши хизматкорсан! Кичик ишда ишончимни оқлаганинг учун ўнта шаҳар устидан ҳоким бўласан, — дебди. Зотан, Раббимиз Исо Масиҳ буюк бир садо, бош фариштанинг овози ва Худонинг карнайи садоси остида самодан тушиб келганда, биринчи бўлиб Унга ишонган ҳолда ўлганлар тирилади. Бу жонларнинг ҳар бирига оқ либос берилди. Уларга: “Қисқа бир муддат дам олиб туринглар”, деб айтилди. Бошқа хизматчи биродарлар ҳам улар сингари ўлдирилиб, ўлдирилганларнинг сони белгиланган миқдорга етгунча улар кутиб туришлари керак эди. Шунда мен самодан бир овоз эшитдим. У менга деди: — Шундай деб ёз: бундан буён Раббимиз Исога умид боғлаб, оламдан кўз юмганлар бахтлидир! — Ҳа, — дейди Руҳ, — улар қилган оғир меҳнатидан дам олсинлар, меҳнатининг роҳатини кўрсинлар. Бу биринчи тирилишдир. Биринчи тирилишда иштирок этганлар бахтли ва муқаддасдир. Иккинчи ўлим уларга ҳоким эмас. Улар Худонинг ва Масиҳнинг руҳонийлари бўлиб, У билан минг йил давомида ҳукмронлик қиладилар. Қолган ўликлар эса минг йил ўтмагунча тирилмади.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Выбор основного перевода